🤝Central Asian University тиббиёт соҳасидаги жаҳон етакчиси — Cleveland Clinic билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамламоқда
⠀
✅Central Asian University делегацияси 1921 йилда асос солинган етакчи академик тиббиёт маркази — Огаё штатининг Кливленд шаҳрида жойлашган Cleveland Clinic’га ташриф буюрди. Дунёдаги энг инновацион шифохоналардан бири деб эътироф этилган ушбу клиника глобал рейтингларда доимий равишда юқори ўринларни эгаллаб келади. Жумладан, Newswееk нашрининг 2024 йилги талқинига кўра, дунё бўйича энг яхши шифохоналар орасида 2-ўринни эгаллаган.
⠀
⠀
✅Ташриф чоғида академик ва касбий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Жумладан, Central Asian University талабалари Cleveland Clinic’да амалий тажриба орттиришлари ҳамда минтақа мутахассислари малакасини ошириш учун илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Клиника раҳбарияти ўз билим ва салоҳияти билан ўртоқлашишга ҳамда Марказий Осиёда тиббиёт муассасалари тармоғини кенгайтириш йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
⠀
✅Ушбу ташриф Central Asian University учун минтақадаги етакчи таълим ва илмий-тадқиқот марказига айланиш, стандартларни ўрнатиш ҳамда инновацияларга илҳом бериш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
🕊Telegram📱Facebook 📱Instagram🕊Twitter📺Youtube

Cleveland Clinic бутун дунё бўйлаб 23 та касалхона ва 276 та амбулатория муассасасидан иборат глобал тиббий экотизим ҳисобланади. Унинг тасарруфида 6600 дан ортиқ ётоқ ўринлари ҳамда кардиология, неврология, онкология ва гастроентерология каби соҳаларга ихтисослашган 80 000 ходимдан иборат жамоа мавжуд.