USAID кўмагида “IFODA AGRO KIMYO HIMOYA” корхонасининг янги органоминерал ўгитлар заводи ишга туширилди
11 октябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID администратори ёрдамчисининг ўринбосари Анджали Кор ва USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Дэвид Хоффман, USAID вакиллари, нуронийлар ва жамоатчилик иштирокида Ифода корхонасининг янги органоминерал ўғит ишлаб чиқариш заводининг тантанали очилиш маросими уюштирилди.
2022 йилда USAID Ўзбекистондаги фермерлар ва ўғит ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 2 миллион АҚШ доллар маблағ ажратилишини эълон қилди. Ушбу ташаббус мамлакатда ўғит ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва унинг сифатини ошириш орқали аҳолининг заиф қатламларини глобал озиқ-овқат инқирози кучайишидан ҳимоя қилишга қаратилган. Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида USAID ўғитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва самарали фойдаланиш Жамғармасини ташкил этиб, ундан Ифода-га қиймати 460 000 АҚШ доллар ўғит ишлаб чиқариш ускуналарини тақдим этди. Ўз навбатида, Ифода қурилиш ишлари ва қўшимча ускуналар сотиб олишга яна 1 миллион АҚШ доллар сармоя киритди.
«Ўғитларнинг нархи кўтарилиб бораётганини ва бунинг озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларига таъсирини инобатга олган ҳолда, фермерлар учун улардан эркин фойдаланиши ва мавжудлигини таъминлаш жуда муҳимдир. USAID кўмагида қурилган ушбу замонавий ўғит ишлаб чиқариш заводи маҳалий маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сифатини ошириш ва экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради. Биз USAIDда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатнинг ўзини-ўзи таъминлаш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатларида ҳамкорлик қилиш имкониятидан фахрланамиз», — деди USAID администратори ёрдамчисининг ўринбосари Анджали Кор.
«Ифода корхонасининг ўғитлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришдан ташқари, биз фермерларнинг ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича билимлари ва хабардорлигини оширишга интиламиз. 2019 йилда Ифода корхонаси фермерларга ҳосилдорликни оптималлаштириш учун зарур бўлган ўғитларнинг аниқ турлари ва миқдорини аниқлашга ёрдам берадиган тупроқни ўрганиш бўйича стационар лабораториясини ташкил этди. Янада кўпроқ фермерларни қамраб олиш, тупроқ таҳлилининг аниқлигини ошириш ва ўғитлар савдосини ошириш учун Ифода USAID билан ҳамкорликда тупроқни таҳлил қилиш учун мобил ускуналарига сармоя киритишни биргаликда молиялаштирмоқда»,— қўшиб айтди USAID миссиясининг директори Дэвид Хоффман.