Биласизми?
Боғлардаги дарахтларнинг яхши ўсиши учун тўғри пайвандлаш зарур. Қуйидаги дарахтлар пайвандланганда бир-бирини яхши тутиб кетади: бодом шафтоли билан, ўрик тоғолча билан, нок беҳи билан, ўрик шафтоли билан.
Пайвандуст билан пайвандтаг бир-бирига мос келмаганда ўсимликнинг ўсиши секинлашади, барглари эрта тўкилади ва дарахт эрта қуриб қолади.
Ноқулай об-ҳаво шароитига чидамлилиги паст бўлиб, яхши бирикиб ўсмайди.
Баъзан бундай дарахтлар, бир неча йил давомида яхши ўсади ва ҳосил беради, лекин шох-шаббаси маълум йўғонликка етгач, шамолдан сина бошлайди. Айниқса олхўрини ўрикка, шафтолини ўрикка пайванд қилинганда синиш ҳоллари кўпроқ кузатилади.
Хулоса қилиб айтганда пайвандтагнинг маълум даражада пайвандуст билан яқин қариндош бўлиши, пайвандланган дарахтнинг нормал ўсиши ва бир-бирини яхши тутиб кетишини таъминлайди.
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
T.me/agro_hayot