Шолғом мавсуми бошланди
Баъзида сотиб олинган шолғом таъми бемаза чиқади.
Шолғомни танлашда унинг пўстлоғига эътибор бериш керак: у силлиқ, доғларсиз ва шикастланмаган бўлиши лозим. Ўлчами кичикроқ бўлган шолғом мазалироқ ва камроқ аччиқ бўлади.
Шолғомнинг жуда кўп навлари учрайди:
Сариқ тури серсув, ёрқин таъмга эга ва шу билан бирга клетчаткага бой саналади;
Оқ шолғом камроқ хушбўй, аммо майин толаларга эга, унинг ҳазм бўлиши осонроқ ва болалар таомномаси учун кўпроқ мос келади;
Яшил нави бироз редискага ўхшайди;
Қора нави жуда аччиқ ва аосан дори учун ишлатилади.
Ертўлада тупроққа кўмилган ҳолда у куздан баҳоргача сақланиши мумкин. Совутгичларда юқори намлик ва вентиляциянинг яхши эмаслиги туфайли шолғом бир-икки ойдан кўп сақланмайди. Хона ҳароратидаги қоронғи жойда бу сабзавот узоғи билан бир неча ҳафта давомида сақланиши мумкин. Узоқ вақт давомида сақланганда у аччиқ таъм ола бошлайди.
Сабзавот пўстлоғидан тозаланиб, майдаланган ҳолда музлатгичда бир неча ой давомида сақланиши мумкин.
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
T.me/agro_hayot