“Ҳимоямдаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда эди”
Адвокат Даврон Якубовга кўра Янгиҳаёт туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқарони ҳимоячи иштирокисиз сўроқ қилган ва адвокатини ҳайдаб чиқарган.
Конституциямизнинг 29-моддасига кўра ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 235-моддасига кўра қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни маъмурий қамоққа олинган шахсга, шунингдек гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга, гувоҳга, жабрланувчига, жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд уларнинг яқин қариндошларига улардан ёки бошқа учинчи шахсдан бирор-бир ахборот олиш, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ёки бошқа давлат органининг ходими томонидан ёхуд унинг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд индамай берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш ёки бошқача тарзда босим ўтказиш, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳаракатларида ЖК 235-моддаси таркиби мавжудлиги прокуратура томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилиши керак.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈