🙋♂ Ассалому алайкум, хайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабга қанча тўлов қилинади. Яна амалий ва назарий имтиҳонларга киришга ва агар имтиҳондан йиқилса қайта имтиҳонга кириш учун тўловлар ва қайта имтиҳонга кириш муддатлари ҳақида маълумот бероласизми?
Бугунги кунда автомактабларда ўқитиш уч, ҳатто тўрт сменада олиб борилмоқда.Тўловлар ҳам сменанинг турига , ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифасига ва автомактабнинг жойлашган жойига қараб фарқ қилиши мумкин.
📌 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2303-сонли буйруғининг бешинчи бобида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлар учун тўловлар қуйидагича белгиланган:
✅Назарий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида (бугунги кунда 37 500 сўм)
✅ Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида (бугунги кунда 56 250 сўм).
✅Амалий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида (бугунги кунда 37 500 сўм).
✅Ҳар бир қайта амалий имтиҳон топшириш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида (бугунги кунда 56 250 сўм).
✅Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун --- базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида (бугунги кунда 262 500 сўм).
‼️ Талабгор назарий имтиҳондан ўтганидан кейин 2 ой ичида амалий имтиҳон топшириши лозим.Агар 2 ойда амалий имтиҳон топширмаса яна қайта назарий имтиҳондан ўтишига тўғри келади.
Имтихонни қайта топширишга аввалги имтиҳондан камида 7 кундан кейин йўл қўйилади.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈