🥂🚔 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасида назарда тутилган жавобгарлик шахснинг маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги тасдиқланган тақдирда келиб чиқади!
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг 15.01.2024 йилдаги фуқаро "М"ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 131-моддасининг 1-қисми билан 1 йилу 6 ой муддатга транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 баравари, яъни 8 500 000 сўм жаримага тортиш хақидаги қарори Олий Суд Жиноят ишлари бўйича судлов хайъати тафтиш инстанциясининг қарори билан бекор қилинди.
Олий Суд Жиноят ишлари бўйича судлов хайъати бундай қарор чиқаришда қуйидагиларга эътибор қаратди:
📌 Биринчидан, фуқаро "М" ЙҲХБ ходимлари томонидан унинг ўз уйидан олиб чиқиб текширилган.Бу пайтда унинг машинаси уйининг олдида турган.
📌 Иккинчидан, ЙҲХБ ЙПХ инспекторига бириктирилган "body camera" хотирасида фуқаро "М"нинг шу куни маст холда транспорт воситасини бошқарганлигига алоқадор видео тасвирлар мавжуд эмас.
‼️Демак шахсларни МЖтКнинг 131-моддаси билан жавобгарликка тортишда қуйидаги иккита "шахснинг маст холда эканлиги ва шу холда транспорт воситасини бошқарганлиги" каби белгиларнинг мавжудлигига эътибор бериш лозим.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈