ЭНДИ АЙРИМ ТОИФАДАГИ ЎҚИТУВЧИЛАР АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТМАЙДИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 28-февралдаги 130-сонли Қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва касбий сертификатлаш масалалари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бунда халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.
Қарор билан 2025-йил 1-сентябргача:
— навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтмаган педагоглар;
— аттестация муддати тугаган педагоглар мажбурий аттестацияда иштирок этмаслиги ва уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими)га мувофиқ иш ҳақи тўланиши белгиланди.
Қуйидаги тоифадаги педагогларга тегишли малака тоифаси (лавозими) берилади:
— олий малака тоифасини (ўқитувчи) олгандан сўнг мазкур лавозимни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган — олий малака тоифаси (бош педагог лавозими);
— 25 йил ва ундан ортиқ педагогик стажга эга бўлган — амалдаги касбий тоифаси (лавозими);
— пенсия ёшига 5 йилдан кам қолган, шунингдек, пенсия ёшига етган ва педагоглик фаолияти билан шуғулланаётганлар — амалдаги малака тоифаси (лавозими).
Қарор 2025-йил 1-мартдан кучга кирди.
Каналга уланиш учун: t.me/advokat_sharipov_kanali
Адвокатга боғланиш учун:@advokat_sharipov