ADVOKAT | Azizxon Eshonkulov | Rasmiy |


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


АДВОКАТ АЗИЗХОН ЭШОНҚУЛОВ
Сўнгги қонунчилик янгиликлари, ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалиётдан мисоллар.
https://www.instagram.com/advokat022
https://www.facebook.com/profile.php?id=61558788025811&mibextid=ZbWKwL
Канал: t.me/advokat_eshonkulov

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


‼️🚨 Ҳурматли @advokat_eshonkulov Телеграм канали кузатувчилари!

Ҳозирда кўпчиликни қизиқтираётган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ва жарима баллари бўйича муҳим маълумот тайёрлаяпмиз! 🚦🚔

⚠️ Жарима баллари белгиланган миқдордан ошса, нима бўлади?

Қандай ҳолларда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин?

АЙНАН, қайси турдаги Йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилганда жарима баллари қўлланилиши?

Қоидабузарликлар қандай ҳисобланади ва бу қандай тасир қилади?

Барчасини содда, тушунарли ва оддий халқ тилида батафсил ёритиб берамиз! ✅

📅 Тез орада 📱 @advokat_eshonkulov Telegram каналида!

Каналимизга аъзо бўлинг, дўстларингиз, қариндошларингиз ва таниш-билишларга ҳам тавсия қилинг! ⚖️📲

👉 Каналга уланиш: 📱 @advokat_eshonkulov

#ЙҲҚ 🚦 #ҲайдовчиларУчун 📢 #ЖаримаБаллари ⚖️ #МаъмурийЖазо 🚔 #ҚоидагаАмалҚил ✅ #ҲуқуқийСаводхонлик 📖


Маъмурий жазо қачон қўлланади? Қонунчиликда белгиланган муддатлар.

Ҳурматли фуқаролар!

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейин жазо қўлланиши мумкин бўлган муддат бор. Бу муддат ўтгандан сўнг, шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмайди.

⚖️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 36-моддасига мувофиқ:

🔹 Ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай маъмурий жазо белгиланиши шарт.

🔹 Агар ҳуқуқбузарлик давом этаётган ҳолатда аниқланган бўлса, шу кундан бошлаб бир йил ичида жазо қўлланиши мумкин.

🚨 Бу нимани англатади:

✅ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун белгиланган муддат ичида чора кўриши керак.

✅ Агар бир йил ўтгандан кейин маъмурий иш қўзғатилса, бу қонунбузарлик ҳисобланади ва шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

✅ Фуқаролар ўз ҳуқуқларини билиши ва ноқонуний жазоларга учрамаслиги керак.

📢 Қонунлар ва ҳуқуқий тартиблар ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш учун Telegram каналга қўшилинг!

👉 📱 📱 @advokat_eshonkulov

#МаъмурийЖавобгарлик #ҲуқуқингниБил #ҚонунВаТартиб
#ЖазоМуддатлари #ФуқароларУчунМаълумот #ҲуқуқийСаводхонлик


Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топшириш – қонун талаби!

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ВА КОРХОНА РАҲБАРЛАРИ!

Корхонангиз фаолият юритган ёки юритмаганлигидан қатъи назар, солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширганингизни текшириб қўйинг!

📌 Ҳозирда, энг кўп тарқалган ҳуқуқбузарликлардан бири – солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик.

⚖️ Қонунчиликка кўра, бу қандай жавобгарликка олиб келади?
🔹 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига мувофиқ, солиқ ҳисоботини топширмаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
🔹 Бу қонунбузарлик учун қуйидаги жарималар белгиланган:
✅ Фуқаролар учун – БҲМнинг 3 баравари миқдорида (375 000 сўм × 3 = 1 125 000 сўм)
✅ Мансабдор шахслар учун – БҲМнинг 10 баравари миқдорида (375 000 сўм × 10 = 3 750 000 сўм)

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширинг ва жаримадан қочинг!

📢 Қонунбузарликка йўл қўймаслик ва ҳуқуқий саводхонлигингизни ошириш учун Telegram каналига қўшилинг!

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

#СолиқҲисоботи #Жарима #ҚонунВаТартиб #МаъмурийЖавобгарлик #ФуқароларУчунМаълумот
#ҲуқуқийСаводхонлик #БизнесВаСолиқ


Билиб қўйган яхши – бир кун асқотиб қолади!

Ҳозирда давлат идораларига бориб, навбатда туриш шарт эмас! Кўплаб масалаларни уйдан чиқмасдан ҳал қилиш мумкин. MUROJAAT.GOV.UZ орқали давлат идораларига расмий мурожаат йўллаб, қонуний жавоб олиш имконияти бор.

📌 Бу сайт нима учун керак?
🔹 Ҳар қандай давлат ташкилотига шикоят, ариза ёки таклифингизни юборишингиз мумкин.
🔹 Давлат идоралари мурожаатингизни қабул қилиб, белгиланган муддатда расмий жавоб юбориши шарт.
🔹 Ҳар бир мурожаат расмий ҳисобланади ва назоратга олинади.

✍️ Қандай мурожаат қилиш мумкин?
✅ Паспорт маълумотларингиз билан рўйхатдан ўтинг.
✅ Масалангизни аниқ ва равшан баён қилинг.
✅ Белгиланган муддатда мурожаатингизга қонуний асосга эга расмий жавоб юборилади.

📢 Ҳуқуқингизни билинг – ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг!
Янада кўпроқ ҳуқуқий маълумотлар ва маслаҳатлар олиш учун Telegram каналига қўшилинг!

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

©️Advokat Eshonkulov

#ҲуқуқингниБил 🚀 #ОнлайнМурожаат 📲 #murojaatgovuz 🏛 #РасмийАризa #ҚонунВаҲуқуқ ⚖️ #ФойдалиМаълумот ✅ #НавбатсизХизмат #АдвокатМаслаҳати 👨‍⚖️ #ҲуқуқийЁрдам 📚 #ИнтернетОрқалиМурожаат 🌐


Биласизми? 🚨

Агар ҳайдовчи мастлик текширувидан бош тортса, бу ҳам жиноий жазога сабаб бўлади! ЙПХ ходими мастликни текшириш учун ҳужжатлаштирилган ҳолда ҳайдовчини текширувдан ўтишга чақирса, уни рад этиш оғир ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

📌 Қонун бўйича жазо:
🔹 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади
🔹 Ўттиз баробар жарима белгиланади
🔹 375 000 × 30 = 11 250 000 сўм
(11 миллион 250 минг сўм жарима!)

Агар ҳайдовчилик гувоҳномаси умуман бўлмаса ва шундай қилса:
🔸 Эллик баробар жарима
🔸 375 000 × 50 = 18 750 000 сўм
(18 миллион 750 минг сўм жарима!)
🔸 Ёки 15 кун қамоқ!

🚲 Ҳатто мопед, велосипед, электросамокат ҳайдовчилари ҳам агар маст ҳолда бўлса ва текширувдан бош тортса, улар учун жарима:
🔹 375 000 × 3 = 1 125 000 сўм (1 миллион 125 минг сўм жарима!)

⚠️ ЙПХ ходими талаб қилганда, текширувдан ўтиш мажбурий!

🚦 Қоидага риоя қилинг – жаримадан қочинг!

➖➖➖
📲 Ҳуқуқий маслаҳатлар учун @advokat_eshonkulov каналимизга аъзо бўлинг!

#Ҳуқуқ #ЙҲҚ #Жарима #Адвокат #Қонун


Биласизми#

Агар ҳайдовчи машинасини маст ҳолда ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бошқарса, қонунга кўра қаттиқ жазоланади.

📌 Жазо:

🔹 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади.

🔹 Қирқ баробар жарима тўлайди.

🔹 Ҳозирги базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 375 000 сўм.

🔹 375 000 × 40 = 15 000 000 сўм (15 миллион сўм жарима!)

Агар умуман ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлган одам маст ҳолда рульга ўтирса, жазо яна оғирроқ:

🔸 Эллик баробар жарима.

🔸 375 000 × 50 = 18 750 000 сўм (18 миллион 750 минг сўм жарима!)

🔸 Ёки 15 кун қамоқ!

🚨 Маст ҳолда рульга ўтириш – нафақат ўз жонига, балки атрофдагилар ҳаётини хавф остига қўйишдир!

⚖️ Қонунга риоя қилинг – жазодан қочинг!

➖➖➖
📲 Ҳуқуқий маслаҳатлар учун @advokat_eshonkulov каналимизга аъзо бўлинг!

#Ҳуқуқ #ЙҲҚ #Жарима #Адвокат #Қонун


БИЛАСИЗМИ#

Яқин қариндошингиз ёки адвокатга ишончнома бермоқчисиз, аммо айрим сабабларга кўра уйдан чиқа олмайсиз ёки чет элдасиз?

Эндиликда бу муаммо эмас! Судда иштирок этиш учун ишончнома расмийлаштириш учун нотариусга бориш шарт эмас. E-notarius.uz ахборот портали орқали онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин.

📌 Бундай қулай имкониятдан фойдаланиш учун нима қилиш керак?
1️⃣ E-notarius.uz сайтига киринг ва “Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш” бўлимига ўтинг.
2️⃣ Авторизация ойнасида ID карта маълумотларини киритинг.
3️⃣ Видео-конференция орқали расмийлаштиришни танлаб, ўзбек тилини белгиланг.
4️⃣ Телефон рақамингизни киритинг ва "Яратиш" тугмасини босинг.

✅ Шу билан ишончнома расмийлашади ва тўлиқ юридик кучга эга бўлади!

Энди нотариусга бориш, навбат кутиш шарт эмас – вақтингиз ва маблағингизни тежанг!

Судда иштирок этиш учун ишончнома нимага керак?
Агар сиз шахсан судга бора олмасангиз, яқин қариндошингиз ёки адвокатингиз ишончнома орқали сизнинг номингиздан ҳаракат қилиши мумкин.

📌 Ишончнома орқали қуйидаги ҳуқуқий масалаларда вакил орқали иштирок этиш мумкин:
Никоҳдан ажратиш – Ажрашиш жараёнини расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш
Алимент ундириш – Алимент масаласини ҳал қилиш
Уй-жой ва мулк низолари – Кўчмас мулк билан боғлиқ суд ишларида иштирок этиш
Бошқа фуқаролик-ҳуқуқий масалалар – Судда манфаатларингизни ҳимоя қилиш

📌 Бошқа муҳим ҳуқуқий маълумотлар учун Telegram каналига обуна бўлинг! 👉📱📱 @advokat_eshonkulov

#Ҳуқуқ #Ишончнома #Нотариус #ОнлайнХизмат #Суд


#ТУГАДИ!

🍷🚫 – ҲАЙДОВЧИЛАРГА ОГОҲЛИК!


Судланган бўлиб қолишни истамайсизми? Унда ичиб ҳайдаманг!

🚗 Эътибор беринг!
🔹 Маст ҳолда ҳайдаш ёки текширувдан ўтишдан бош тортиш – жиноий жавобгарликка олиб келади!
🔹 Ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳайдовчининг рульга ўтириши – жиноят!
🔹 Маъмурий жазо олиб, 1 йил ичида такрорланса – суд ва жазо аниқ!

‼ Ҳатога йўл қўйманг – қонунни билиш ҳаётни сақлаб қолади!

📜 Асос: Жиноят кодекси 261/1 ва 261/2-моддалари.

📢 Обуна бўлиш: @advokat_eshonkulov

#Тугади #ҲайдовчиларгаЭслатма #Қонун #ЖиноийЖавобгарлик #ИчибҲайдаманг


#ТУГАДИ! 🚨

Энди йўлларга ноқонуний тўсиқ ўрнатганларга жавобгарлик бор!

✅ Йўллар – ҳамма учун!
✅ Ноқонуний шлагбаум, бетон тўсиқ, сунъий ғовлар – қонунбузарлик!
Оқибатда одам жабрланса – жиноий жавобгарлик бор!

ЯНГИ ТАҲРИР: Жиноят Кодексининг 269-моддаси
— Ноқонуний тўсиқлар ўрнатиш ва йўл қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, 50 БҲМ гача жарима, 360 соатгача жамоат ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки қамоқ жазоси белгиланган!
— Агар бу ҳаракат одам ўлимига сабаб бўлса, 3-5 йил озодликдан маҳрум қилиш!

Йўлларни тўсманг – бу ҳаётга хавф солади!
Қонунга амал қилинг – жазодан қочиб бўлмайди!

👉 Каналга аъзо бўлинг ва ҳуқуқий саводхонлигингизни оширинг:

📱📱 🔗 @advokat_eshonkulov

#ЙўлҲаммаУчун #ТўсиқҚўйма #ҚонунгаАмалҚил #ҲуқуқийОгоҳлантириш #ЖавобгарликданҚочибБўлмайди


🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари учун жазо кучайтирилди!

Энди автоҳалокат оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказган ҳайдовчилар озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Янги тартибга кўра:
✔️ 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
✔️ 50 БҲМгача жарима;
✔️ 3 йилгача озодликни чеклаш;
✔️ 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланди.

Бунда Судлар ҳар бир ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилади.

📌 Йўлларда эҳтиёткор бўлинг ва қоидаларга амал қилинг!

👉 Батафсил ҳуқуқий маълумотлар учун каналимизга обуна бўлинг!

🔗 Каналга уланиш: 👇

📱📱 @advokat_eshonkulov

#ЙТҲ #Ҳуқуқ #Жазо #ЙўлҚоидалари #Адвокат #Қонун #ЖиноятКодекси


📌 ЖИНОЯТ УЧУН НЕЧА ЁШДАН ЖАВОБГАР БЎЛАСИЗ ВА ЁШ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Кўпчилик "Жиноят учун жавобгарлик қайси ёшдан бошланади?" деган саволга аниқ жавобни билмайди. Қонунчиликка кўра, умумий ҳолларда 16 ёшдан бошлаб жиноий жавобгарлик белгиланган, бироқ айрим оғир жиноятлар учун 14 ёшдан бошлаб ҳам жавобгарлик бор.

🟢 14 ёшдан бошлаб жавобгарлик белгиланган жиноятлар.
🔹 Қотиллик – бировнинг умрига қасд қилиш (ЖК 97-модда)
🔹 Баданига оғир шикаст етказиш – ҳаёт учун хавфли жароҳат (ЖК 104-модда)
🔹 Ўғирлик – бировнинг мулкини яширинча ўғирлаш (ЖК 169-модда)
🔹 Талон-торож қилиш, безорилик ёки ёнғин чиқариш, наркотик воситалар билан боғлиқ жиноятлар ва бошқалар.

🟢 16 ёшдан бошлаб жиноятлар учун умумий жавобгарлик белгиланган.
Бу ёшга тўлган шахс деярли барча жиноятлар учун қонун олдида жавобгар бўлади.

🟢 18 ёшдан бошлаб айрим махсус жиноятлар учун жавобгарлик бор.
Давлатга қарши жиноятлар, коррупция, ҳарбий хизмат билан боғлиқ жиноятлар каби ҳолатларда 18 ёшдан жавобгарлик юкланади.

🛑 ЁШ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
🔹 Жиноий жавобгарлик шахснинг туғилган ой ва кунига кирганидан бошлаб ҳисобланади!
🔹 Масалан, агар шахс 2008 йил 15 март куни туғилган бўлса, у 2024 йил 15 март куни 16 ёшга тўлади ва жавобгарликка тортилади.
🔹 Туғилган ой ва куни келмасидан аввал шахс белгиланган ёшга тўлмаган ҳисобланади.

📌 Ҳар бир шахс қонунни билиши ва унга риоя қилиши шарт!

Ҳуқуқий саводхонлигингизни ошириш учун 👉
📱 📱 @advokat_eshonkulov каналимизга аъзо бўлинг! 🚀

#Қонун #Жавобгарлик #Жиноят #ЁшЧегараси #Ҳуқуқ #Адвокат #ФуқароликҲуқуқи #ҚонунВаТартиб #Юрист #ҲуқуқийСаводхонлик


❓ Савол: Жиноят кодексига кўра, қайси ёшдан бошлаб шахс жиноят учун жавобгар бўлади?
So‘rovnoma
  •   14 ёшдан бошлаб барча жиноятлар учун.
  •   16 ёшдан бошлаб, айрим жиноятлар учун эса 14 ёшдан.
  •   18 ёшдан бошлаб.
  •   14 ёшдан бошлаб барча ҳолларда.
  •   Барча жавоблар тўғри.
27 ta ovoz


#Ижтимоийтармоқданкелибтушгансавол ❔

Умумий ҳовлида яшовчиларнинг мулк ҳуқуқи қандай❓ 🏠

Умумий ҳовлида (обший дворда) яшовчиларнинг мулки улушли мулк ҳисобланади.

Диққат қилинг ⚠️
Агар сиз умумий ҳовлидаги ўз уйингизни сотмоқчи бўлсангиз:
- Бошқа улуш эгаларининг розилигини олишингиз шарт.
- Улар биринчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Нега бундай? 🤔
- Чунки ҳовли умумий фойдаланишда.
- Янги қўшни келиши бошқа улуш эгаларининг ҳуқуқларига таъсир қилади.

Умумий ҳовлидаги уйингизни сотишдан олдин:
1. Ёзма равишда бошқа улуш эгаларига хабар беринг.
2. Улар сотиб олишдан воз кечса ёки 1 ой ичида бирор бир таклиф бермасагина, бошқа харидорга сотишингиз мумкин.

💡 Маслаҳат: Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳужжатларни нотариус орқали расмийлаштириш тавсия этилади.

Ҳуқуқий билимларингизни ошириш учун бизга обуна бўлинг!

📱 📱 @advokat_eshonkulov

#ҳуқуқ #кўчмасмулк #умумиймулк #савол_жавоб


#КўпбериладиганСаволларПРОПИСКА

Кўпинча мендан сўрашади: квартира, уй-жойда доимий рўйхатга (прописка) қўйилган, лекин, унинг эгаси бўлмаган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай? У квартирани сотиши мумкинми? Уни пропискадан чиқариш осонми?

Квартира, уй-жойингизда доимий рўйхатга олинган (прописка) қилинган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1️⃣ Яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи – прописка қилинган шахс квартира, уй-жойда яшаш ва унинг барча хоналари ҳамда коммуникацияларидан (ошхона, ҳожатхона ва бошқалар) фойдаланиш ҳуқуқига эга.

2️⃣ Вояга етмаган фарзандларини рўйхатдан ўтказиш – прописка қилинган шахс ўзининг вояга етмаган фарзандларини квартирага эгасининг розилигисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин.

3️⃣ Коммунал тўловларда иштирок этиш – прописка қилинган шахс коммунал хизматлар учун рўйхатдан ўтказилган шахслар сонига мутаносиб равишда тўлов қилишга мажбур.

❗️Бироқ, прописка қилинган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас
Мулк ҳуқуқи – прописка шахсга квартира ёки унинг улушига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди.
Мулкни тасарруф этиш – прописка қилинган шахс квартирани сотиши, ҳадя қилиши, ижарага бериши ёки бошқа йўллар билан тасарруф этиши мумкин эмас.

Агар прописка қилинган шахс ихтиёрий равишда квартирадан чиқишни истамаса ёки рўйхатдан чиқмаса, мулкдор суд орқали уни мажбурий чиқариш учун мурожаат қилиши мумкин.

Прописка қилинган шахснинг ҳуқуқлари асосан квартирада яшаш ва ундан фойдаланиш билан чекланган. У мулкка эгалик қила олмайди ва уни ўз хоҳишига кўра тасарруф эта олмайди.

📱📱 @advokat_eshonkulov

---
#прописка #доимийрўйхат #қонун #ҳуқуқиймаслаҳат #huquq #advokat


Тўғри жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 25-моддасига муфофиқ:

Эр ва хотин никоҳ тузгунга қадар ўзларига тегишли бўлган мол-мулк ва никоҳ давомида ҳадя, мерос ёки бошқа бепул битимлар орқали олган мол-мулклари уларнинг шахсий мулки ҳисобланиб, улар бўлинмайди!

📱📱 @advokat_eshonkulov.
--
#advokat #yurist #nikoh #oila


❓ Савол: Эр-хотин ўртасида қуйидаги қайси мол-мулклар уларнинг ҳар бирининг шахсий мулки ҳисобланади ва бўлинмайди?
So‘rovnoma
  •   Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари.
  •   Никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари.
  •   Никоҳгача олинган, шунингдек, никоҳ давомида ҳадя ёки мерос орқали олинган мол-мулк
  •   Барчаси тўғри.
8 ta ovoz


Тўғри жавоб: Йўл ҳаракати қоидаларининг 159-банди 5-хатбошисига мувофиқ, 12 ёшга тўлмаган болаларни:

🚫 Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида,
🚫 Болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида
ўтқазиш тақиқланади.

📌 Демак, болалар фақат 12 ёшдан кейин олд ўриндиққа ўтириши мумкин, агар махсус болалар ўриндиғи ўрнатилмаган бўлса.

📱 📱 @advokat_eshonkulov

#ЙҲҚ #БолаларХавфсизлиги #ҲуқуқийМаслаҳат #АвтоҚоидалар #Адвокат_Эшонқулов


📊 Савол: Транспорт воситасининг олд ўриндиғида болалар неча ёшдан бошлаб ўтиришига рухсат этилади?
So‘rovnoma
  •   7 ёшдан.
  •   10 ёшдан.
  •   12 ёшдан.
  •   Чеклов йўқ!
15 ta ovoz


⚖️ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДГА МУРОЖААТ ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ!

📄 (АЛИМЕНТ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА АРИЗАЛАР ШАБЛОНИ)

Судга мурожаат қилиш керак, лекин қандай ариза ёзишни билмайсизми? my.sud.uz сайтида ариза намуналари мавжуд!

Барча ҳужжатлар шаблон сифатида тайёр! Қуйидаги ҳаволалар орқали керакли ҳужжатни юклаб олинг:


🔹Алимент бўйича қарздорликни тўлашдан озод этиш бўйича

🔹 Алимент бўйича неустойкани ундириш

🔹 Алимент миқдорини камайтириш

🔹 Алиментни қайта ҳисоблаш

🔹 Алиментни қатъий суммада ундириш

🔹 Алимент миқдорини ўзгартириш

🔹 Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз бола учун алимент

📢 ҲУҚУҚИЙ САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ⚖️

Барча муҳим маслаҳатлар ва ҳуқуқий янгиликлар @advokat_eshonkulov каналимизда!

✅ Қонуний ҳуқуқларингизни билиб олинг!
✅ Судга мурожаат қилишда йўл-йўриқлар!

🔗 Ҳозироқ аъзо бўлинг

👉📱 📱 @advokat_eshonkulov

#Суд #Алимент #Мерос #Ҳуқуқ #Ариза


КАФИЛ БЎЛИШ – ЎЗИГА ХАВФ! 🚨

Кўпчилик кафил бўлишни "Шунчаки гувоҳ" деб ўйлайди, лекин аслида бу жуда катта жавобгарлик!

КАФИЛ НИМА?
Кафил – бу қарздор тўламаса, унинг ўрнига қарзни тўлайдиган одам!
Масалан, дўстингиз ёки қариндошингиз ипотекага уй олмоқчи бўлди, банк унга "Иш ҳақинг етарли эмас, кафил олиб кел!" деди.
Сиз:
🔹 "Э, ҳеч нарса қилмайман, шунчаки имзо қўйсам бўлди!" – деб ўйлайсиз.
🔹 Ҳеч қандай ҳужжат ўқимай, "Яхши, кафил бўлиб бераман!" деб имзо қўясиз.

ИПОТЕКА БЎЙИЧА ҲАЁТИЙ МИСОЛ
📌 Олим ака ва унинг жияни Бобур воқеаси:

Бобур ипотекага уй олмоқчи бўлади. Банк унга "Сенинг маошинг кам, кафил керак!" дейди.
Бобур тоғаси Олим акани топиб, "Тоға, ҳеч нарса бўлмайди, шунчаки имзо қўйиб беринг" дейди.
Олим ака жиянига ишониб, ҳеч нарсани ўқимай, кафил бўлиб қўяди.
✅ Бобур уйни олади, ипотека тўлашни бошлайди.
❌ Бир йилдан кейин Бобурнинг бизнеси касодга учрайди, у кредитни тўлолмай қолади.

🔴 БАНК ДАРРОВ ОЛИМ АКАГА КЕЛАДИ!
👉 "Сизнинг жиянингиз тўламаяпти, энди сиз тўлайсиз!"
Олим ака ҳайрон, "Нима?! Бу унинг уйи-ку, менинг унга алоқам йўқ!"

Аммо банк:

❌ "Ҳеч қандай баҳона йўқ! Сиз кафил бўлгансиз – энди бу қарз сизники ҳам!"
🔹 Олим ака 3 йилдан буён ишлаб жияни учун қарз тўлади.
🔹 Бобур эса ҳали ҳам “Мен ҳеч нима қила олмайман” деб юрибди.

❌ "Шунчаки имзо қўяман, ҳеч нарса бўлмайди" деб ўйламанг!
❌ Қарздор тўламаса, банк айнан сиздан қарз ундиришни бошлайди!
Кафиллик бекор қилинмайди, агар, шартномада бошқача ҳолат ёзилмаган бўлса!

✅ Фақат ишончли одамга кафил бўлинг!
✅ Шартномани яхшилаб ўқинг!
Ҳаётингизни хавф остига қўйманг!

📖 Ўзбекистон Фуқаролик кодекси 299-305-моддалари.

📢 ҲУҚУҚИЙ САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБЛАР! ⚖️
Қонунлардан хабардор бўлишни хоҳлайсизми?
✅ Барча муҳим ҳуқуқий маслаҳатлар – бизнинг каналимизда!

🔗 Ҳозироқ аъзо бўлинг 👉
📱 @advokat_eshonkulov
@order701

#Ҳуқуқ #Ипотека #Қарз #Кафил #Огоҳлантириш

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.