Автотранспорт воситаси орқали одам уриб кетилгани ҳақида 12 та видео кўрдим.

12 тадан 11 та ҳолатда пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан, мошина бор-йўқлигига қарамасдан ўтиб кетяпти.
Наҳотки инсон ўз жонини шунчалик қадрламаса? Пиёдаларга эмас, ҳайдовчиларга раҳмим келди (қанча пул, қанча югур-югур, қанча вақт, қанча асаб кетади, етмаганига жиноий жавобгарликка ҳам тортилади).
Таклиф: Пиёда йўлнинг белгиланмаган жойдан ўтаётганда автотранспорт воситаси уни уриб юборса, пиёда учун оқибати қанақа бўлишидан қатъий назар (ногирон бўлиб қоладими, ўладими), ҳайдовчини ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ амалиётини йўлга қўйиш керак.
Натижа: Ўз жонини қадрламайдиган аҳмоқлар сони камаяди. Бир-иккитаси майиб бўлганидан (ёки ўлиб кетганидан) кейин, бошқалари йўлнинг белгиланган жойидан, эҳтиёт бўлиб, ўнгга-чапга қараб юришга ўрганиб қолишади.
Энг асосий натижа: йўлларда пиёдалар ўлими сони камаяди (деярли бўлмайди), ҳайдовчилар ноҳақ айбдор бўлиб қолишмайди.
Адвокат Бобир Мукадамов