#Фарғона_вилоят_Кенгаши
Халқ саломатлиги йўлидаги яна бир муносиб ғамхўрлик
Шуни мамнуният билан айтамизки, халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юксалтириш борасида Фарғона вилоятида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча, Фарғона туманида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти минтақавий филиалининг янги барпо этилган маслаҳат поликлиникаси фойдаланишга топширилди.
Замонавий уч қаватли поликлиника биносининг қурилиши учун қарийб 8 млрд сўмга яқин маблағ сарфланди. 200 қатнов қуввати ҳамда барча шароитларга эга маскан халқимизга хизмат қилишни бошлади.
Инсон қадри учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар ватандошларимизни янги мақсадлар йўлида фидокорона меҳнат қилишга, ҳаётидан мамнун бўлиб яшашга ундайди.
Adolat.uz |Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

Албатта, кардиология хизматига бўлган эътиборнинг замирида инсон саломатлигини мустаҳкамлашдек залворли вазифа турганлигини таъкидлаш мумкин, - дейди Фарғона вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси, сенатор Зокиржон Раҳмонов. - Мазкур янги тиббиёт маскани билан яқиндан танишар эканмиз, бу ерда яратилган шароитлар халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юксалтириш йўлида бизнинг “Адолат” партияси дастурий мақсадларида илгари сурилган ишларнинг узвий давомини кўриш мумкин.