БУЮК ХУЛҚ
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳнинг "Сияру аъломин нубало" китобида келади:
"Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг ўғли Қайс Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ансорларнинг байроғини кўтариб юрар эди. У қарз олиб кишиларга овқат олиб берар, сўнгра отасининг пулидан қарзларини тўлар эди. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар унинг саховатини кўриб дейишди: "Агар уни шу ҳолида ташлаб қўйсак отасининг молини охиригача тугатади!".
Улар икковлон кишиларга ундан нарса олмасликларини тайинлашди. Кишилар ундан нарса олмайдиган бўлишди.
Буни билиб қолган отаси Саъд Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб деди:
- Ким менга Абу Бакр ва Умарнинг ишини тушунтириб беради?! Улар ўғлимни бахилликка ундашмоқда!".
Буни ўқиган инсон олдинига Саъд ибн Убодадан таажжубланади. Унга нисбатан эҳтиром шаклланади унда.
Аммо чуқурроқ назар солинса Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг буюклиги англанади.
Дунёда буюк бир хулқ бор. Унинг номи "ўзгалар манфаатини ўйлаш"дир. Мол жамлашда тер тўкмаган инсоннинг уни сарфлаши осон.
Ким меҳнат қилмасдан уйланган бўлса ажралиши осон бўлади.
Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо Қайс молни садақага сарфлаётган бўлсада, отасининг моли йўқолиб кетишидан хавотирга тушишди!
@abu_2017