Абу Саид Худрийдан қилинган ривоятда айтилади: «Бир киши Пайғамбаримизга: «Эй Расулуллоҳ, сизни кўрган, сизга иймон келтирганларга тубо бўлсин!» деди. Шунда у зот : «Мени кўрган, менга иймон келтирганларга тубо бўлсин ҳамда мени кўрмай туриб менга ишонганларга тубо бўлсин, тубо бўлсин, тубо бўлсин!» дедилар. «Тубо нима, ё Расулуллоҳ?» сўради ҳалиги киши. Пайғамбаримиз : «У жаннатдаги дарахтдир, баландлиги юз йиллик масофа, унинг гулкосасидан жаннат аҳлининг кийими чиқади», деб жавоб бердилар.
@abuSaad_pb
Имом Аҳмад ривояти.
@abuSaad_pb