Ўқувчилар бир йилда 365 куннинг 190 кунини ўқишда, 175 кунини дам олишда ўтказиб юборяптиБаъзида мактаб ўқувчилари дарсга боришдан бош тортиб, турли баҳоналар ўйлаб топади. Одатда улар ўқишдан чарчаганликларини айтиб, “таътил” сўзини эшитиши билан қувончдан “дўпписини осмонга отади.”
Чунки кўпчилик одамлар мактаб ўқувчилари тўққиз ой тинимсиз ўқиб, атиги уч ой дам олади, деб ўйлашади.
QALAMPIR.UZ эса Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари аслида неча кун ўқиши ва неча кун дам олишини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, 2021-2022 ўқув йили мобайнида мактаб ўқувчилари жами 175 кун дам олишган. Бу эса йилнинг қарийб ярмини ўқувчилар дам олиш билан ўтқазганликларини англатади.
✅
Бу маълумот қаердан келди деган саволга, биз қуйидаги дам олинган ва таътил кунлари ҳисоб-кииобини келтиришимиз мумкин:🔰Ёзги уч ойлик таътил- 92 кун;
🔰Дарслар 3 сентябрь эмас 6 сентябрдан бошланганини ҳисобга олсак, сентябрь ойида – 5 кун;
🔰Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1 октябрь куни– 1 кун;
🔰Ўқув йилининг II чораги тугаши муносабати билан 4-9 ноябрь кунлари таътил кунлари – 6 кун;
🔰8 декабрь Конституция қабул қилинган кун муносабатига – 1 кун;
🔰Ўқув йилининг II чораги тугаши ва Янги йил байрами учун 28 дееабрдан 24 январгача – 28 кун;
🔰8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан – 1 кун;
🔰Ўқув йилининг III чораги тугаши ва Наврўз байрами муносабати билан 21-26 март кунлари – 6 кун;
🔰Рамазон ҳайити кунини нишонлаш учун 3 май куни – 1 кун;
🔰9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан – 1 кун;
🔰Ўқувчиларга якшанба куни дарс ўтилмаслигини ҳисобга олсак 2021 йил сентябрь ойидан 2022 йил май ойигача жами якшанба кунлари сони – 33 кун.
Юқоридаги ҳисоб-китоблар кўпчиликни ҳайратга солган бўлиши аниқ.
1 йилда 365 кундан иборат эканлигини инобатга олсак, мактаб ўқувчилари йил давомида атиги
190 кун таълим олишган. Бу эса бор-йўғи олти ойдан бироз кўпроқни ташкил қилади.
Бошланғич синф ўқувчилари учун бу таълим муддати етарли бўлиши мумкин. Лекин, юқори синф ўқувчиларига бу муддат кераклигича билим олиш учун етармикан?
Айниқса, Олий таьлим муассасаларига кириш учун тайёргарлик кўраётган битирувчи синф ўқувчилари учун.
Маълумот учун, жорий йилда олий таълим муассасаларида ўқиш учун имтиҳон топширган абитуриентларнинг ярмидан ортиғи ўтиш балининг энг қуйи чегараси – 56 баллни ҳам тўплай олмаганди.
Буни гарчи уларнинг ҳаммаси бу йилги мактаб битирувчиси эмаслигини айтиб ўзини оқлаб чиққан бўлса ҳам, 56 баллдан паст тўплаганларнинг барчаси қачондир мактабни битиргани ҳеч ким учун сир эмас.
“Барчани эътиборини қаратган асосий кўрсаткич, яъни ўтиш баллини тўплай олмаган 514 624 нафар абитуриент ичида жорий йил мактаб битирувчилари салмоғига эътибор қаратсак. Улар ичида 108 минг нафар абитуриент жорий йил битирувчилари ҳисобланади, яъни ҳар беш нафардан бири”,- дейилган вазирлик хабарида.
👉
@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q