Эр бермоқ жон бермоқдир.
Мутахассислигим сабабидан уйидан 500 километр узоқда, бошқа вилоятда 3 йилдан бери ишлаётган дўстим айтади:
- бошқа вилоятнинг чеккисида тоғ ёнбағридаги илмий мутахассислигим бўйича ажратилган худудда иш бошладим.
Шароитлар зўр, тозза ҳаво, маошим ҳам шоҳона, оилавий яшашим учун алоҳида бино ҳам ажратилган.
Фақатгина уяли телефон хизматининг 95 лигидан бошқа алоқа воситалари ишламайди.Интернет керак бўлса 70 километр узоқликдаги аҳоли яшаш худудига "йўлтанламас" мошинамда бориш керак. Майли, шунисиям тинч эди.
Ўғил қизларни уйлаб жойлаган ёшимда менга бу шароитлар Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бири бўлди.
Аёлимни ҳам ёнимга олиб келдим, ҳар ой хохласак уйга бориб келишга имкон бор.
Аввалига аёлим ҳам бу иқлим тоззалигию, шароитларни зўрлигидан ўзида йўқ хурсанд эди.
Аёлимни хурсандлиги узоққа бормади:
- дадаси, палончи қудаммизни тўйи экан, бормасак бўлмайди.
- писмадончи қариндошники тўй, бориб келайлик.
- невараларни соғиндим, уйга кетгим келаяпти.
- ҳм, зерикдингми, ахир ишларим режали, хохлаганимда ташлаб кетолмайман, ўша тўй бизсиз ҳам ўтаверади.
Уйга борганда кечроқ бўлса ҳам "муборак бўлсин" деб ўтиб қўяверамиз.
- ия, сиз шунақа дейверасиз , ишингизни деб одамгарчиликдан чиқиб қоламизку.
- жаа зарур бўлса ана, ўғиллардан бирортасини чақирайлик, сани олиб бориб келади.
Хотин тумтайиб қовоғини солганича хонасига кириб кетди.
Оббоо, бу айтгани бўлмагунча қовоғидан "қор ёғиб" юраверади, қирқ йиллик турмуш жараёнида унинг характрини ўзгартиромадим дедимда эрталабда йўлга отландик.
Кун ботмасдан аввал уйга етиб бордик, хотин ғалаба нашидасидан маст бўлганча виқор билан мошинадан тушдида мошина олдига чуввиллаб чопқиллаб келган набираларни қучоқлаб эркалай бошлади.
Эрталабда тўйга отлана туриб:
- хой онаси, юр сан ҳам биз билан бориб келақол, шундай кириб табриклаймизда ишга қайтамиз дедим.
- ия, мен тушликдан кейин хотинлар борадиган пайтда бораман, кечқурун келин олишгаям бораман, эртага қудани қудасиникигаям бораман, биласизку, биз аёлларни тўй маросими уч кун бўлади.
- ҳм, шундайми, унда тўйни ўтказиб кейин ўзинг етволарсан дедимда тўй ошидан сўнг ишимга жўнавордим.
Ишхонага етиб келиб йўл чарчоғи сезилди шекилли кириб ухлаб қолдим.
Ярим кечаси уйғониб телефонимга қарадим, ҳеч ким телефон қилмабди.
Эртасидан ишга шўнғиб кетдим, кечгача телефон қилар деб кутдим, ваниҳоят кечга яқин телефон жиринглади.
Хайрияте дея гўшакни кўтарсам ўғлим экан:
- дада яхши етиб олдизми, дам олаётгандирсиз деб безовта қилмовдим дея ҳозиргача телефон қилмаганини узрини айтди.
- онанг тирикми, кечадан бери телефон қилмадия дедим зарда билан.
- онамни биласизку, тўй бўлса ҳамма нарсани унутиб хотинлар билан чақчақлашиб юраверадилар, ҳозир ҳам тўйдалар деди кулиб.
- ҳе ўша, майли, келса телефон қилар дедимда гўшакни қўйдим.
Уч кундан сўнг телефон қилди:
- вой дадасиии, шунақа тўй бўлдиии, шунақа тўй бўлдии....
- бўлди, гапирма, қачон йўлга чиқасан?
- вой, икки кундан кейин мастура бувини неварасини тўйи, кейин яна тўй бор.
- ҳм, яхши, юравер тўйма - тўй санғиб.
Зарда билан гўшакни қўйдим.
Шу билан бир ойча келмади, телефон орқали ҳол сўраб турди холос, қариганда хотинга ўрганиб қолинаркан шекилли алам қилди, мен ҳам уйга бормадим.
Икки ой деганда уйга қайтдим, ҳеч нарса бўлмагандай кўришдик, сухбатлашдик, эртасига:
- қани таёрлан, кетамиз дедим.
Хотин бирдан хомуш тортди:
- дадаси гапим бор.
- хўш, яна нима гап?
- ўша оролингизга боргим йўқ, ҳаммадан узилиб ёввойига ўхшаб қоламан шекилли, қариндошлар, ўғил қизлар ва набиралар даврасини ташлаб кетгим йўқ.
Сиз ҳам қариганда робинзон крузога ўхшаб юравермай ишингизни йиғиштириб уйга қайтсангиз бўларди. Ахир очимиздан ўлаётгар жойимиз йўқку, болаларимиз ҳамма нарсани эплаяптику.
- ҳмм, гап буёғда дегин, мен ўз ишимдан завқ оламан, қолаверса тозза ҳаво менга ҳозирги ёшимда айни муддао, ўрганиб қолганман.
Шаҳар шовқини ва чанг ҳаво менга ёқмайди, юр кетдик, сени ҳам соғлигингга тоза ҳаво керак.