Адвокат бор-ку, лекин уни эшитишяптими? Жиноят процессида баъзан ғалати манзарага дуч келамиз. Адвокат бор. Ордери бор. Судда ҳам ўтирибди. Қоғозда қарасангиз,
ҳимоя ҳуқуқи таъминланган. Лекин адвокат илтимоснома беради:
— Гувоҳ чақирайлик.
Рад.— Видеони талаб қилиб олайлик.
Рад.— Мутахассисни эшитайлик.
Рад.— Экспертиза тайинлайлик.
Рад.Хўп, рад қилиш мумкин. Лекин савол бошқа,
нега рад?Ҳимоячининг илтимосномасига "асос йўқ" ёки "зарурат мавжуд эмас" ё "иш учун аҳамиятга эга эмас" деб қўйиш осон.
Аммо адвокат келтирган аниқ важларга аниқ жавоб қаерда? Масалан, ҳимоя "мана шу камера ёзуви судланувчининг воқеа жойида бўлмаганини кўрсатиши мумкин", деяпти.
Бунга "талаб қилиб олишга зарурат йўқ", деган жавоб берилса, битта муҳим савол очиқ қолади,
нега йўқ?Ахир адвокат суд залида декорация учун ўтирмайди. Унинг вазифаси айбловга қарши далил келтириш, савол бериш, эътироз билдириш, илтимоснома киритиш ва ҳимоя позициясини асослаш.
Шунинг учун адвокатга гапириш имконини бериш ҳали уни эшитиш дегани эмас.
Энг хавфлиси ҳам шу. Процесс ташқи томондан жойида, судья бор, прокурор бор, адвокат бор. Ҳамма ўз жойида.
Аммо ҳимоянинг муҳим важлари бирма-бир жавобсиз қолаверса,
тенглик стол-стулларда қолиб, процесснинг ўзида йўқолиб кетади.
Бизнингча, яхши суднинг белгиси адвокатнинг ҳар бир илтимосномасини қаноатлантириш эмас. Йўқ. Яхши суд рад ҳам қилади.
Лекин нега рад қилганини тушунтира олади. Чунки одил судловда энг оғир сўз шуки,
"рад этилсин" эмас. Ундан кейин келиши керак бўлган битта сўз бор, "
чунки...". Ана шу "чунки" бўлмаса, қарор бор. Лекин
ишонч камаяди.
@a_huquq_uz