Зулматлардан Нурга


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Asosiy kanalimiz @idrokqil
بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Бу инсоннинг ички кўриниши. Аллоҳ таоло неъмати бўлмиш тери билан уни қоплаб, гўзал суратга келтириб қўймаганида, биров унга қарагиси келмас эди. Кўзи тушиб қолса, кўнгли беҳузур бўларди. Худди шу каби Аллоҳ таоло бандасини маънавий сатр қилиб, ботиний нуқсонларини кўрсатмайди. У Зотнинг сатри бўлмаганида, инсоннинг айблари очилиб кетиши аниқ. Одам боласи мана шу ҳақиқатни ҳар дам эсга олса эди кошки, ўзидан кетиб қолмасди, даъволари осмон қадар бўлмасди. Роббим, сатрингдан маҳрум қилмагин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


11730. Аллоҳнинг зикри ота-бобо(аждод)ларнинг зикридан кучлироқ туради

Аллоҳ таолонинг зикр қилиш жамики маҳлуқотларни зикр қилишдан муқаддам туради, гарчи улар ота-боболар, аждодлар бўлсаларда. Ва бу ҳолат қалбда доим устун бўлиб туриши лозим.
Аллоҳ таоло айтади: “Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг”, Бақара сураси, 200-оят.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz


•твоя ухт жариҳун. dan repost
Mo’minlarning onasi Oisha raziyallohu anhodan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Ey Oisha! Alloh jannat ahlini ular otasining belida ekanligidayoq jannat uchun yaratib qo’ygan, do’zax ahlini ham ular otasining belida ekanligidayoq do’zax uchun yaratib qo’ygan”, dedilar”.

Imom Muslim rivoyati

@jarihun




Хушхабар

🌸Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом айтдилар: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (рамазон) рўзасини тутса, фаржини (иффатини) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер», дейилади».

Имом Аҳмад ва ибн Хиббон ривояти.


#kitobdan

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ менга ривоят қилади: Хотим ал-Асом роҳимаҳуллоҳ айтади: «Шайтон ҳар куни эрталаб менга бундай пичирлайди: Бугун нима овқат ейсан? Нима қиляпсан, қаерда уҳлайсан? Мен унга: Ўлим - менинг овқатим, кафан - кийимим ва қабрим тўшагимдир». деб жавоб бераман.


Mubaşşir Ahmad dan repost
Қалблар талпинади, ҳамёнлар узрхонлик қилади.
Аллоҳим, уларнинг орзуларини бергин!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан".

@MubashshirAhmad


Misr Al_Azhar Va Madina universitetlari Rasmiy Kanal dan repost
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Банданинг ёлғиз қолиб дуо қиладиган, зикр қиладиган, намоз ўқийдиган, тафаккур қиладиган, нафсини сарҳисоб қилиб, қалбини ислоҳ қиладиган пайтлари бўлмоғи лозим».

("Мажмуъ ал-фатово", 10/425)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун

👇👇👇
@al_azhar123


• ​​Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»


المجودة | bintaadil dan repost
Farzandining dunyosiga millionlar tikib, dinini (unga oʻrgatmay) unutgan qanchadan-qancha ota-onalar qabrda yotibdilar. Endi ular uchun farzandlari-yu, ularning dunyosidan biror naf yoʻq, barchalari oʻz hayoti bilan ovora, ota-onasi haqiga duo qilishga buyuruvchi dinni oʻrganish uchun esa vaqtlari yoʻq.

#tarjima
bintaadil


11689. Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин.

Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz


Sadaqaning qiymati emas, niyati muhim.


سراج | Chiroq dan repost
Сезяпсизми?
Ҳаромларга қарши бир-биримизни огоҳлантириш ўрнига, ҳаромларга кириш учун мусобақалашяпмиз.

Қандай ажийбсан охир замон...


#Тажриба

Баьзан инсонлар ҳаёлинга умуман келмаган нарсаларда сенга ҳасад қилишаркан:
Оддийлигинга,
тавозеьлигинга,
табассуминга ҳаттоки неьмат қилиб берилган сокинлигинга ҳам….
Сенга доим ҳасад қиладилар лекин сен уларга умуман эьтибор берма, уларнинг рози-ризочилигини умуман излама чунки улар сендан умуман рози бўлмайдилар!!!!

🍂Кўнгилшаҳридан🍂


Fajrun dan repost
Tez orada:

- Yoʻqolgan qaytadi;

- Kasal shifo topadi;

- Mahzunlik ketadi;

- Jarohat bitadi;

- Koʻzyoshi quriydi;

- Kulgi keladi;

- Hali taskin eshigingizni taqillatadi.

Faqat siz ojizlik qilmang... Allohdan soʻrashdan toʻxtamang, siz uchun ilojsiz boʻlgan narsalar Yaratganning birgina "Boʻl" degan buyrugʻiga muhtoj halos, shuni unutmang

@fajrun_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Otaning o'rnini hechkim bosolmaydi

idrok


Саодат нимада?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Тўртта нарса саодатдандир:
1. Солиҳа аёл;
2. Кенг маскан;
3. Яхши қўшни;
4. Ёқимли улов.

Тўртта нарса бахтсизликдандир:
1.Ёмон қўшни;
2. Ёмон хотин;
3. Ёқимсиз улов;
4. Тор маскан”,
дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти


arabicuz


Idrok qil dan repost
Аёллар ҳаммаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради.

Айман Ёғий


ғᴇᴀʀɪɪʏᴀᴀ💘 dan repost
АЁЛ ДУОСИ

Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!


@ummulqurro_uz🫀

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

392

obunachilar
Kanal statistikasi