Тубан кимса беҳуда гапларни сўзлашидан ва сўралмаган саволга жавоб беришидан билинади.
Изоҳ. Беҳуда гапнинг ҳукми оғир. Қуйидаги ҳадис бунга далилдир: «Пайғамбар алайҳиссалом бир куни Каъбни излаб қолдилар. Уни касал, дейишди. Расули акрам Каъбни кўргани бордилар. Олдига кириб:
– Хурсанд бўл, эй Каъб, – дедилар. Шунда Каъбнинг онаси:
– Жаннат сенга хуш бўлсин, эй Каъб! – деди.
– Ким бу Оллоҳ номидан гапираётган? – сўрадилар Расули акрам.
– У менинг онам, эй Оллоҳнинг расули, – жавоб қилди Каъб.
– Сен қаердан биласан, эй Каъбнинг онаси! Балки (ўғлинг) Каъб беҳуда сўзларни гапиргандир, ҳожати йўқ ўринда манъ қилгандир, – дедилар Расули акрам» Ибн Абу Дунё ривояти.
Бунинг маъноси шуки, жаннат хушхабарига муносиб киши ҳисобга тортилмайди. Кимки беҳуда сўзларни гапирган экан, бунинг учун албатта ҳисоб беради. Ҳисоб бериш эса азобнинг бир туридир.
Абу Зар дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар:
– Баданингга енгил, мезонда оғир амални сенга ўргатайми?
– Ҳа, албатта, эй Оллоҳнинг расули, – дедим.
– Бу амал – жим юриш, гўзал хулқ ва беҳуда гаплардан тийилишдир, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам» Ибн Абу Дунё ривояти.
🔗Бешта муҳим хислат
“Унвонул баён”дан.
@ZiyouzKanali