Аллоҳ таолога муҳаббатнинг икки асосий сабаби
Бир савол туғилиши мумкин. Нима учун қалбда Аллоҳ таолонинг муҳаббати бўлиши керак? Унинг сабаблари борми? Бунинг икки асосий сабаби бордир.
Биринчи сабаб. Ҳаммага маълум бўлган одат шуки, қайси кишига бировдан яхшиликлар бўлса, меҳрибонликлар кўрсатилса, у киши ўзининг яхшилик қилувчи меҳрибонидан, албатта, мамнун бўлади. Уни яхши кўриб қолади.
Дўстим! Ахир, биз Аллоҳ таолонинг неъматларини сон-саноғига ета олмаймиз. У зотнинг бизга берган неъматларини фикрлаб кўрайлик.
إنْ تَعُدُّوا نِعْمَتَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَآوَ
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар» (Иброҳим сураси, 34-оят).
Энди, бир ўйлаб кўринг. Бирор киши ёмғир томчиларини санай оладими? Денгиз қатраларининг миқдорини била оладими? Бутун дунё дарахтларининг баргларини санай оладими? Осмон юлдузларининг саноғини била оладими? Бу саволларга жавоб бериш жуда мушкул. Лекин биродарим! Агар осмон юлдузларининг сонини, денгиз қатраларининг миқдорини билиш мумкин деб эътироз қилинса ҳам, камина ожиз шуни ишонч ва қатъият билан айтаманки, Аллоҳ таолонинг неъматлари саноғига етиш инсон зоти учун имконсиздир.
Агар Парвардигоримиз кўриш қобилиятини бермаганида, бизлар ҳеч бир нарсани кўра олмас эдик. Агар У зот бизга нутқ бермаганида, гапира олмас эдик. Агар Аллоҳ таоло бизга эшитишни бермаганида, биз кар, ҳеч бир нарсани эшита олмас эдик. Агар У зот бизга оёқлар бермаганида, биз юролмайдиган бўлар эдик.
Азизлар! Булар Аллоҳ таолонинг биз бандаларига берган иззат-икромидир. Токи биз иззат-икром билан ҳаёт кечирайлик. Ёки бирор киши бу ўзимнинг фазилатим, деб айта оладими? Йўқ, бу фазилат берувчи фазл соҳибининг инъомидир. Агар у зот ўз фазлидан бизга неъмат ато этмаса, биз ўзимиз уни ҳосил қила олмаймиз. Биз Ўз неъмат берувчимизнинг муҳаббатини қалбимизга жо қилайлик, уни ҳукмларига мувофиқ ҳаёт кечирайлик.
Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан