❓Ҳарбий хизматчиларнинг ипотека кредити асосида квартира сотиб олишида тўлаб берилган дастлабки бадал қайси ҳолларда қайтарилиши лозим?
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уларнинг оила таркибидан қатъи назар уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан тўлаб берилади.
❗️Ушбу Низомнинг 22-бандида – Низомга мувофиқ ипотека кредити олган ва қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар тегишли идоралар томонидан киритилган дастлабки бадал суммасини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарадилар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно) деб белгиланган.
❇️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрь кунидаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандида эса қуйидаги шахслар назарда тутилган:
🔹ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳарбий хизматчилар (бунда, уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги олдинги иш жойлари бўйича меҳнат стажи ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади);
🔹ўн ва ундан ортиқ календарь йил хизмат қилган ва қуйидагиларга кўра ҳарбий хизматдан бўшатилиши лозим бўлган (бўшатилган) ҳарбий хизматчилар:
🔻ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганида;
🔻штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан;
🔹хизмат муддатидан қатъи назар ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки майиблик (яраланиш, жароҳат олиш) туфайли соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар;
🔹хизмат муддатидан қатъи назар ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оиласи.
❗️ Ушбу санаб ўтилган тоифага кирмайдиган ҳарбий хизматчилар тўлаб берилган дастлабки бадал суммасини ўрнатилган тартибда қайтариши лозим.
Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy
Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot