Маънавият нима?
🔰 Маънавият – инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи тушунча. У кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига олади. Маънавият атамасининг асосида „маъно“ сўзи ётади. Маълумки, инсоннинг ташқи ва ички олами мавжуд. Ташқи оламига унинг бўй-басти, кўриниши, кийиниши, хатти-ҳаракати ва бошқа киради. Ички олами эса унинг яшашдан мақсади, фикр юритиши, орзу-истаклари, интилишлари, ҳис-туйғуларини ўз ичига олади. Инсоннинг ана шу ички олами маънавиятдир. Озиқ-овқат одамга жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Маънавият маърифат ва маданият билан боғлиқ. Маънавият одамларда тап-тайёр ҳолда вужудга келмайди. Унга муттасил ўқиш, ўрганиш, тажриба орттириш орқалигина эришилади. Маънавият қанчалик бойиб борса, жамият ва миллат шунчалик равнақ топади. Маънавиятли одам яшашдан мақсад нималигини аниқ билади, умрини мазмунли ўтказиш йўлини излаб топади, муомала қилиш маданиятини эгаллайди, ҳар бир масалага инсоф ва адолат нуқтайи назаридан ёндашади. Виждон нима, ёлғон ва рост нима, ор-номус нима, ҳалол ва ҳаром нима – буларнинг ҳаммасини бир-биридан ажрата олади, ҳаётда ёмонликка бошловчи хатти-ҳаракатлардан воз кечади, яхшиликка бошловчи амалларни бажаради. Қисқаси, маънавиятда инсон ҳаётининг мазмуни акс этади.
Каналга кириш: 👉 @Yurist_harbiy
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot