Yurist Konsultant dan repost
Ҳоким ёрдамчиси
06.04.2022: Зангиота туман ҳокимининг ёрдамчиси 8 сотих ер майдонида турар-жой биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2021 йил давомида жами 15 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
12.04.2022: Наманган вилоятининг Чуст туманида фуқарога фермер хўжалигидан 5,3 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган туман ҳокимининг ёрдамчиси ва унинг шериклари 15 000 АҚШ доллар ва 5,6 млн сўм пора билан ушланди.
23.04.2022: Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништириб, Олмазор туманидаги 0,04 га ерга қарор чиқартириб бериши учун 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
06.05.2022: Юнусобод туманидаги МФЙлардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи мансабдор шахс 35 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди.
13.05.2022: Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси 300 доллар пора билан қўлга тушди.
08.11.2022: Шароф Рашидов тумани, “Оқтош ота” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар пора олаётганида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
16.11.2022: Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Т. давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, қамоққа олинди.
23.11.2022: Уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.
12.12.2022: Кредит маблағларини мақсадсиз йўналтиргани учун Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
12.04.2023: ДХХ Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисини қамоққа олди. Улардан бири банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Иккинчиси эса 500 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланган.
09.06.2023: Самарқанд шаҳар Сайфи Сарой кўчасида жойлашган “Шукрона” МФЙ биноси ёнида ҳоким ёрдамчиси фуқародан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
17.07.2023: Бухорода фуқаролар номига 165 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
20.09.2023: Бухоро шаҳри “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳоким ёрдамчиси 163 млн сўм миқдордаги имтиёзли кредитни ўзлаштириб юборгани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
©pressuzb
Kanalga aʼzo boʻling: @Yurist_Baratov