Эҳтиёжманд аҳолига энергетика тўловлари учун 270 минг сўмдан берилади
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 майидан электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ҳисоблашда табақалаштирилган тарифлар жорий қилинади. Унга кўра, электр энергияси учун истеъмол нормаси 200 кВт.соат ва табиий газ учун норма ёзги мавсумда (март-октябрь) 100 кубометр, қишки мавсумда (ноябрь-февраль) 500 кубометр этиб белгиланмоқда.
Нормадан ортиқ истеъмол қилинган электр ва газ учун тўловлар табақалаштирилган тартибда ўсиб боради. Жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Табиий газ учун:
Март-октябрь ойларида
— ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори бўлса — 2600 сўмдан.
Ноябрь-февраль ойларида
— ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
— ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори бўлса – 2600 сўмдан.
Эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун энергетика тўловларини тўлашда
270 минг сўмлик бир марталик ёрдам берилади.
@xayrulla_hamidovhttps://t.me/Yosh_energetiklar