Китоб ёзишга ундаган хасталик
Отам ҳали сафар чарчоғи ва машаққатли йўллар толиқишидан қутилиб, ўзларига келмай туриб, жуда қаттиқ хасталик гирдобига тушиб қолдилар. Бу иллат у кишини узоқ муддат тўшакка михлаб қўйди. Хасталиклари асносидаги бор ғамлари, ўлим ўз чохига тортсаю, ортларида қолаётган бу гўдаклари жаҳолат гуллаган ва дин, ҳамда ахлоқ тушунчаларидан узоқ бу қишлоқда тарбия, таълим ва таҳзибга муҳтож ҳолда ўсишидан хавфга тушиш эди.
Хасталик чекиниб, тузалишга қайтганларида асосий мақсадлари ва бор ташвишлари бу кичик ўғилларига ўзлари айтмоқчи бўлган насиҳат ва тавсияларни тўплаб китоб қилиш бўлди. Мақсадлари бу китоб билан фарзандлари дунёга кўзини очса, ҳаёт билан муомала қилишни бошласа. Бу ташвишнинг боиси хасталик яна қайтишидан ва бу сафар қайтиб кетмаслигидан қўрқиш эди. Ёлғиз ўғиллари у билан тарбия топишини хоҳлаган тарбиявий асослар китобини ёзиш насиб қилиши отамга тасалли берар, агар ажаллари етиб, у ўзлари билан фарзандлари ўртасини ажратса, ўғил бу китоб асосида тарбия топса, деган илинж турарди.
Кейин гапириб беришларича, отам тарбиявий тавсия ва насиҳатларини ёзишга амалда киришадилар. У гўдак улғайиб, тўғрисида отасининг ўрнига бу китобни кўрсин, уни ўқиб таъсирлансин ва ўзига фойда олсин деган, деган умидда ҳали ақлини танимаган ёш гўдакларига хитоб қиладилар. Отам бу ишни Аллоҳга ҳамд бўлсин, муваффақиятли тугалладилар. Ўғилларига айтмоқчи бўлган ҳамма нарсани буюрувчи, қизиқтирувчи, огоҳлантирувчи ва насиҳатгўй бўлиб ёздилар. Ўз қўллари билан ёзганлари кичик бир китобча бўлди. Сўнг бундан кейин Аллоҳ у кишини фарзандалари учун қолдириб марҳамат этди. Ўғил улғайди, ақлини таниди. Отаси унга бу тавсияларини ёзишга ундаган хасталиги қиссасини ҳикоя қилиб берди. Фарзанд эса отасининг ўзидан қўли билан ёзганларини таълим олди. Шунингдек унга шарҳ, тафсилот ва баённи ҳам қўшиб олди. Сўнг отам раҳимаҳуллоҳ менга хос ёзилган бу насиҳат ва тавсияларга ўша миқдорда қўшимча қилдилар ва уни ҳамма одамларга хитоб қилинган умумий насиҳатлар кўринишига келтирдилар. Ундан кейин китобча шаклида чоп ҳам қилинди. Шояд янги, ўзига хос услубда нашрдан чиқса...
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Муқаддима | 1-қисм | 2-қисм | 3-қисм | 4-қисм
Давоми келгуси сонларда...
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok