Инсонлардан баъзилари эртанги кунга қора кўзойнак тақиб олган умидсизларнинг назари билан қарайди. У мана шу қараши билан тушкун ва умидсиз ҳолида ҳаётга, тирикларга, замон ва маконга назар ташлайди. Эртанги кунга бўлган ишончини, ғалабага бўлган умидини қўлдан чиқаради. Ҳаётга тонгга чиқмас бир тун деб қарайди. Бу қараш вайронакор қарашдир. Бу инсоннинг ўзини ўзи вайрон қилиши, ҳаётни ва атрофидаги жамиятни вайрон қилиш демакдир.
Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ
Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ