Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Батафсил_маълумот
⚡️ Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашлари мумкин.
Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бунинг учун лицензия варақаси талаб этилади.
Канал👉 @YaxshiYomon
⚡️ Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашлари мумкин.
Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бунинг учун лицензия варақаси талаб этилади.
👉 ПҚ-78 сон, 27.02.2025-йил
Аввал ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида йўловчи ташишга 2025-йил 1-январгача рухсат берилган эди.
Эслатма ‼️ Солиқ мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтиш мумкин.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даври (йил) давомида меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган 100 миллион сўмгача бўлган даромадларига солиқ солинмайди. Бунда, йил тугаши билан янги йил бошидан даромадлар қайтадан ҳисобланади.
Солиқ даврида даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартиб асосида солиққа тортилади.
👉Солиқ кодекси-369-моддаси
👉ПҚ-4742-сон, 08.06.2020-йил
Мисол учун, 2024-йилда даромадлари 100 млн сўмдан ошмаган ёки ошган тақдирда ҳам 2025-йилда ҳисоб китоб “ноль“дан бошланиб, уларнинг 100 млн сўмгача бўлган даромадлари солиққа тортилмайди.
Шунингдек, такси фаолияти билан банд бўлганларга содда ва қулай бўлиши учун, даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) улар учун солиқни солиқ агентлари (такси агрегатори) тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва буджетга ўтказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф қабул қилиниб қонунчиликка кирилганида ушбу тартиб асосида солиққа тортиш тизими жорий этилади.
Маълумот учун. 2025-йил 1-февраль ҳолатига 736 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчи ташиш билан шуғулланади.
Канал👉 @YaxshiYomon