Ўзбекистонда микросувўтлар ёрдамида кислород ишлаб чиқариш қурилмаси ихтиро қилинди. Ушбу ихтиро Тошкентда ўтаётган «InnoWеек-2024» Халқаро инновация ҳафталиги доирасида тақдим этилди.
Қурилма ҳаводаги карбонат ангидрид ва зарарли газларни микросувўтлар ёрдамида адсорбсия қилиб, фотосинтез жараёнида кислород ишлаб чиқаради. Ўзига хос жиҳати шундаки, микросувўтлар очиқ ҳавода ўстирилади, бу қурилманинг самарадорлигини оширади ва биомасса олиш жараёнини енгиллаштиради.