Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ijtimoiy_rolik
#ogohlik

🇺🇿Vatan deya atalmish oʻz uyingizni, oilangizni koʻz qorachigʻidek asrang!…


https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Садир Жапаров «Амирсой» чанғи курорти ҳақида:

«Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди. Еттита ҳудудимизнинг ҳар бирида шундай курортлар бўлиши мумкин эди. Лекин бизда улар деярли йўқ. Нима учун? Чунки мустақилликни қўлга киритганимиздан буён, оддий одамлардан тортиб президентларгача биз фақат сиёсат билан шуғулландик. Ҳар куни митинглар ўтказдик, ҳар куни тўйлар бўлди. Иқтисодиёт, туризм ва бошқа муҳим соҳаларга эътибор бермадик.

«Амирсой» тоғ-чанғи базасига қараб, лол қолдим. Ҳамкасбим Шавкат Мирзиёев бу базани нолдан юқори даражада қуриб чиқибди. Гап йўқ. Баракалла.

Қанчадан-қанча одамлар иш билан таъминланган. Миллионлаб туристлар бу ерга дам олиш учун келишмоқда. Сервис даражаси Европаникидан қолишмайди. Ҳаммаси юқори даражада».

https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Янги вилоят, ҳокимимизни 1-қабуллари, Сирдарё туманида бўлади.

Сирдарёда сайёр қабул

28.01.2025 йил куни соат 09:00 да Сирдарё тумани 12-сон мусиқа мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари биринчи ўринбосари Умар Сапаевич, Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Шухрат Тагаймуратович, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Шерзод Жалолович ва Сирдарё вилоят ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич иштирокида фуқароларни барча масалалар бўйича сайёр қабул ўтказилиши кутилмоқда.

https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов айни вақтда Гулистон шаҳар болницасида

Ҳа, дўстлар, ўзини ишлаётгандек кўрсатиб, аслида хеч нима қилмаётган айрим рахбарларга энди, жуда қийин бўлади.

Энди, ишлаш керак, дўстлар..

Хокимимизга респект🫡

https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Бугун 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Бугун 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Sirdaryo.uz dan repost
Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Хакимовнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Ахмеджанова Покиза Шавкатовна Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Cирдарё вилояти ҳокими лавозимига Махмудалиев Акмалжон Азимжонович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашининг қарори билан Акмалжон Махмудалиев Cирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Ўлсам жанозамни булбул ўқисин, 🎤 Дилбар Оҳунова ўқиб берди

Бибисора Туробова шери, эслатиб ўтамиз Бибисора Туробова бугун вафот этдилар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сайлов бюллетенларининг шакли қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайлов бюллетенининг шакли ва матни намунаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Азиз ватандошлар ва юртимиз меҳмонлари!

Барчангизни жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Наврўз» этник боғида бўлиб ўтадиган «Лаззатли Ўзбекистон» халқаро гастрономик фестивалига таклиф этамиз!

Сиз ўзбек ва қардош халқларнинг энг лаззатли таомларидан татиб кўриш, шунингдек, халқаро тоифадаги ошпазлардан маҳорат дарслари, қизиқарли танловлар ҳамда кўнгилочар маданий дастурларда иштирок этиш имкониятига эга бўласиз.

Яқинларингизга улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм 🤲👇

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

🔥🇺🇿 Паралимпия ўйинларида илк олтин медални қўлга киритган Асила Мирзаёрованинг Президент билан бўлган сухбати.

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Асила 🎉🇺🇿Илк олтин медаль ва паралимпия рекоди янгиланди

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Вазир билан учрашиб қўшиқ айтишга аҳд қилган Руслан вадасини устидан чиқди ва онасига ўша жойдан қўнғироқ қилди!

“Ичим эзилиб кетди”🥲!

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿🎆Салют

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


#ogohlik

So’ngi vaqtlarda ijtimoiy tarmoqlar orqali Istanbulda ayrim horijiy davlatlar nomi ostidagi o’zbek bolalariga mo’ljallangan maktablar reklamasi tarqalmoqda.

Bu maktablarda horijjiy tillar, robototehnika, diniy bilimlar, informatika va jismoniy tarbiya mashg’ulotlari o’rgatilishi e’lon qilinmoqda.

Ushbu o’quv yurtlaridagi diniy darslar Ahli sunna aqidasi asosida ekanligi ta’kidlanishiga qaramay, ayrim o’qituvchilardagi mo’tadil islomga zid e’tiqodiy qarashlarning ta’lim oluvchilarga singdirilishi kelgusida jamiyatimizda aqidaviy ziddiyatlarni yuzaga keltirishi mumkin.

Shundan kelib chiqqan holda ota-onalardan voyaga yetmagan farzandlarini turli maktablarda mutaassib qarashlar singdirilishidan ehtiyot qilishlarini soraymiz.

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Қичима" саволга аниқ тиниқ жавоб.


⚡️Сирдарё вилояти Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ишсизликни тугатади

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев журналистлар саволларига жавоб берди.


Сирдарёда «Ўзбекистон - Марказий Осиё - Хитой иқтисодий-маданий форуми» иш бошлади

Гулистон шаҳридаги «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази»да бўлиб ўтаётган форумни вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик муносабатлари, бу борадаги истиқболли мақсад ва вазифалар ҳақидаги самимий нутқи билан очиб берди.

Қайд этилдики, кейинги 4 йилда Сирдарё вилояти, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 5 баробар ўсди. Жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида ҳудудларнинг савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 120 фоизга ошиб, 300 млн АҚШ долларни ташкил этди. Сўнгги вақтларда бўлиб ўтган делегациялар алмашинуви, юқори даражада ўрнатилган очиқ, конструктив ва фаол мулоқотлар натижасида умумий портфел 300 млн АҚШ долларилик жами 70 га яқин янги лойиҳаларга қўл урилди.

Форумда Қозоғистон, Тожикистон ва Хитой давлатларининг расмий делегациялари аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, 500 нафардан зиёд маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар қатнашмоқда.

Икки кун давом этадиган форумда қатор панел сессиялари, «G2B» ва «B2B» форматидаги учрашувлар, вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда “Қовун сайли” фестивали ўтказилиши режалаштирилган.

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Bugun, 23 avgust kuni Sirdaryo viloyati Guliston shahrida O‘zbekistan Markaziy Osiyo Xitoy iqtisodiy-madaniy forumi boshlandi.

Unda Qozog‘iston, Tojikiston, Xitoy davlatlarining rasmiy delegatsiya a’zolari, O‘zbekiston diplomatik korpus vakillari, mahalliy va hamkor davlatlarning ishbilarmonlari ishtirok etishyapti.
Forumni Sirdaryo viloyati hokimi Akmaljon Mahmudaliyev ochib berdi.

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇰🇿🎼🇹🇯 #Диққат Қозоғистон ва Тожикистон республикалари маданият ходимларининг гала концертига марҳамат!

Бугун, 23-август куни соат 19:00да вилоят Мусиқали драма театрдида бўлиб ўтади. Кириш бепул (яқинларга ва группаларга улашинг) 🤩👍👇

🔤https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.