Abdullox domla muxlislari dan repost
ТЕЛЕФОНДА ҚУРЪОН ЎҚИГАНДА ТАҲОРАТ БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#Қуръон #таҳорат
❓719-CАВОЛ: Телефонимда Қуръон ўқисам ҳам таҳоратли бўлишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни таҳоратли ҳолда ушлаш вожиб амал саналади. Қуръонни ёддан ўқишда ёки китобни ушламасдан, унга қараб ўқишда таҳорат бўлиши афзал бўлса-да, таҳоратсиз ҳам ўқишга рухсат берилган.
Замонамиз уламолари телефон каби электрон жиҳозларда Қуръони карим иловалари очиқ ҳолда турганда ўша жиҳоз Қуръон ҳукмида бўлиши борасида турли фикр билдирганлар. "Миср фатво уйи" уламолари томонидан электрон жиҳоз орқали Қуръон оятларини ушлаш жоиз деб фатво берилган.
Иордания фатво ҳайъати уламолари, Шайх доктор Луай ал-Халилий ва бошқа бир қатор уламолар эса, телефонда Қуръон иловаси очиқлик пайтида, у ҳам Қуръон ҳукмида бўлиши, шундан келиб чиқиб, ўша ҳолатда уни таҳоратсиз ушлаб бўлмаслигини айтмоқдалар.
Қуръони каримнинг ҳурматини сақлаш учун электрон жиҳоз экранида Қуръон иловаси очиқ ҳолда чиқиб турган бўлса, саҳифаларни ўтказишда бетаҳорат қўл билан ушламаган маъқул. Аммо, телефоннинг махсус қалами ёки бирор восита ёрдамида таҳоратсиз саҳифаларни ўтказиш мумкин.
Чунки “Табйинул-ҳақоиқ” китобида қуйидагича келтирилган:
يجوز للمحدث الذي يقراء في المصحف تقليب الاوراق بقلم او سكين
яъни: "Таҳоратсиз Қуръон ўқиётган киши вароқларни қалам ёки пичоқ ёрдамида очиши мумкин". (1-жуз, 166-бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR