Молдова тиз чўкмади
Постсовет маконида ўтаётган ҳафтанинг энг эътиборли жараёнларидан бири Молдовада рўй берди. Днестрбўйи ҳудуди Россия томонидан босиб олинган Молдова 31 декабрь тунида газдан узилди.
Лекин Молдовага нисбатан энергошантаж иш бермади, мамлакат энерготизими кутилганидан кўра анча барқарор қолди. Бугун 5 январь ҳолатига Молдова назоратидаги ҳудудлар бўйлаб энергия таъминоти 100 фоиз тикланган.
Молдова ўзи учун (яъни ўз назоратидаги ҳудудлар учун) газни Европа бозоридан олаётганига анча бўлган.
Шимол газини босиб олинган Днестрбўйи бевосита истеъмол қилган (Молдова фақат Днестр ИЭС ишлаб чиқарган электр энергиясидан фойдаланган). Яъни, бошқача айтганда, газни қурол деб билувчилар энергошантажи билан аслида ўзлари босиб олган Днестрбўйини жазолаган.
Қишнинг қоқ ўртасида рус дунёсига алданган Днестрбўйи газсиз, электрсиз ва сувсиз қолган (худди шундай аҳвол Абхазияда ҳам).
Энергошантаж модели 30 йилдан буён ўзгармаган. Аввалига алдов учун арзон ва ҳатто текинга газ берилади, газ игнасига ўтказиб қарам қилинади, кейин сизларни биз боқаяпмиз, дейишга ўтишади, бир муддат ўтиб бозордан каррасига қиммат ўлчовларда коррупцион счет берилади: ё ҳозир тўлайсан ё ерингни, бойлигингни, демакки суверенитетингни бизга берасан қабилида.
Шунинг учун ҳам энергохавфсизлик миллий давлатчилик ва мустақиллик учун ҳаддан зиёд муҳим масала. Энергохавфсизликни аутсорсингга топшириб бўлмайди. Энергохавфсизликни хатар яратувчилар қўлига қолдириб бўлмайди.
Молдова навбатдаги шантаж олдида тиз чўкмади. Чунки энергетикани товар эмас, қурол деб биладиганларнинг кейинги ҳаракатларини олдиндан кўра билди, шунга яраша фавқулодда чоралар кўрди, бозорини диверсификациялашни бошлади.