#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Муҳтор аканинг яқинлари уни аппаратдан узишга кўнишганмиш! Ҳатто розилик хатига имзо ҳам чекишганмиш.
Омир коридорда у ёқдан бу ёққа бориб, асабийлашганча йиғламсираб телефон қилиб турган Мухтор аканинг қизига назар ташлади-ю, ўзи палатадошининг бошига ошиқди:
- Амаки, бу гап қаердан чиқди? Аҳир сал аввал ҳаммаёқ тинч эди-ку?
Мухтор ака эзгин кайфиятда жавоб қайтарди:
- Келиним... Келиним "Қайнотамни бу ердаги ҳаражатларини ортиқ тўлай олмаймиз" дея шу ишга қўл урибди.
- Аҳир сизда барчаси яхши кетаётган эди-ку? Ҳадемай тузалиб оилангиз бағрига қайтишингиз мумкин эди?!
- Келинимнмнг бу қилмишларидан сўнг руҳим қаттиқ азият чекди. Бу ўз навбатида аҳволимдан хабар берувчи аппаратларда акс этмай қолмади. Докторлар эса ушбу ҳолатдан сўнг келиним Одинанинг илтимосини жўялик деб ҳисоблаб унинг талабини қондиришга қарор қилишди.
- Йўқ! Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Нимадир қилиш керак!
- Энди кеч,-Омирга жавобан оғир уҳ тортди Мухтор ака,- менинг нарсаларимни аллазамон тахт қилиб бўлишди. Одина барча ишни битириб уйга жўнаб қолибди. Кичик қизим эса барини ортга қайтара олмай жони ҳалак бўлиб йўлга отланмоқда. У ёқда тўнғичим зор қақшаб мени аппаратдан узмасликни талаб қилиб қўнғироқ кетидан қўнғироқ қилмоқда. Бироқ энди кеч...
- Келинингиз аввал бошдан одаммас эди,- ғазаби тобора ортарди Омирнинг,- унгаям Ҳудонинг боққан балоси бордир.
- Қўй, болам. Унга ҳам ёмонлик тиламайман. Ҳар нима бўлгандаям набираларимнинг онаси у...
- Набираларингни онаси бўлса кўнглига келганини қилиши мумкин дегани эмас-ку?
Омир сўзини тугатар тугатмас палатага бир гуруҳ тиббиёт ходимлари кириб келиб Мухтор акани аста ғилдиракли кушеткага ола бошладилар.
- Бундай қилманг!- ёлворганча уларга юзланди Омир,- Мухтор амаким ҳали яшашлари мумкин. Илтимос, уларни жойларига қайтариб ётқизинг!
Турган гапки, Омирнинг сўзларини ҳеч ким эшитмади.
Тез орада Мухтор акани палатадан олиб чиқиб кета бошладилар.
Ноилож қолган Омир уларга эргашиб кета бошлади.
Мухтор акани қадрдон хонадонига олиб боришганида у ерда анча одам тўпланиб бўлган экан.
- Йўўўқ! -дод солганча тез ёрдам машинасига ўзини отди Мухтор аканинг тўнғич қизи, - илтимос, отамни касалхонага қайтаринг! Барча ҳаражатларни ўзим тўлайман. Уйимни сотиб бўлса-да уларни даволатаман.
- Энди кеч, синглим,- деди Мухтор акани олиб келган шифокор,- отангни танасининг етмиш фоиздан зиёд қисми аллазамон йўқликка юз тутиб бўлди. Фақат мия, юрак ва яна баъзи бир аъзоларгина номига ишлаб турибди.
-36-