#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Тўғри айтасиз, амаки,- эркакнинг кайфияти Омирга ҳам зумда "юқди" ,- ва афсуски у дунёда қўлимиздан ҳеч бир иш келмайди,- Омир шундай деди-ю ўзини тезда қўлга олишга қарор қилди,- менинг исмим Омир. Бу ҳолга автоҳалокат туфайли тушиб қолдим. Сизнинг исмингиз нима, амаки? Нима сабабдан бу ердасиз?
- Менинг исмим, Мухтор,- чуқур тин олди эркак,- бу ерга келиб қолишимга сабаб... Билмадим, балки оҳирги йилларда юрагимда йиғилган руҳий зиқлик бўлса керак...
Мухтор ака аста суҳбатга киришди...
- Менинг бир ўғлим, икки қизим бор эди. Эди дейишимга сабаб бундан ўн икки йил аввал ёлғиз ўғлим дунёдан ўтган.
Ўшанда кўзимнинг оқу қороси нима сабабдан ўз жонига қасд қилган ҳалигача билмайман.
У пайтлари уччала болам ҳам турмуш қурган, ўғлим уйланган, уч қизи бор эди. Қизларимни ҳам узатган, улар ҳам фарзандли бўлиб ўз турмушларидан тинчиб кетишган эди.
Четдан қараганда рисоладагидек бир оила эдик. Қариндош- уруғ, қўни-қўшнилар, маҳалла-кўй ўртасида ўзимизга яраша обрўимиз бор эди.
Кунлардан бир куни бахтимизга кўз тегди. Ўғлим айни навқирон ёшида ўзини осиб қўйди. Аммо унинг бундай қилишига нима сабаб бўлган бизга ҳали ҳануз қоронғу. Эскпертлар ўғлимни жасадини текшириб уни вос-вос касалига учраб қолган деган ташҳис қўйишди. Аммо мен бу ташҳисга шу вақтга қадар ишонмайман. Ахир касал инсонда қандайдир аломатлар юз кўрсатиши керак эмасмиди? Ҳеч бўлмаса кўзлари бежо, сўзлари озгина бўлса-да алмойи-алжойи бўлиши керак эмасмиди? Ўғлим Нуралида бундай нарсаларнинг ҳеч бири кузатилинмаганди.
Энг ажабланарлисини айтайми? Энг ажабланарлиси ўғлим ўзини ётоқхонадаги кийим жавонининг тутқичига ўзини осганди. У шундоққина тиззалаганча жон берганди. Бунга нима дейсан? Ахир жон бериш шунчалик осон ҳолат эмас-ку? Бўйнига сиртмоқ солиш билан масала ҳал бўлиб қоладиган? Ўғлимда бўйнидаги сиртмоқни олиб ташлаш учун барча имконият бўлган. Аммо у нима учундир ўлимни танлаган? Ана шу нарса ўн икки йиллик жумбоқ бўлиб қолди биз учун.
Ўғлимнинг ўлими юзасидан ўтказилган барча суриштирув ишлари бесамар кетди. Бирор кишидан бир муаммога учраб катта қарзга ботиб қолган десак, унинг ўлимидан шунча йил ўтиб ҳам изидан ҳеч ким қарз-қурз сўраб келгани йўқ.
Хуллас, йиғладик, сиқтадик, тақдирга тан бердик. Бошқа иложимиз ҳам йўқ эди.
Орадан йиллар ўтиб ўғлимдан қолган икки қизни узатдик. Учинчисини ҳам бўйи етиб қолди. Шу йиллар ичида келиним Одина жуда ўзгарди. У ўзига хон, ўзига бек бўлиб олди. Биз эса онаси иккимиз "Шу боёқиш эрта бева қолди" дея ҳа деса кўнглига қараймиз. Орада "Кўнглинг чопса турмуш қуришингга қарши эмасмиз" деб зиммамиздаги вазифани ҳам ўзимиздан соқит қилиб қўйдик.
У бўлса қайта турмуш қуришга унамади. Одина ўзини савдога урди. Дарвозахонамиз тарафга бир озиқ-овқат дўкони қурдириб ичини тўлдиришга киришди. Шу билан овунар дея индамадик. Энди у ҳар икки кунни бирида маҳсулот олиб келиш учун "Ўрикзор" бозорига йўл олар, шу кетганча кун бўйи йўқ бўлиб кетарди. Орадан уч-тўрт ой вақт ўтиб уйимизга "Келинингиз биздан қарз олганди" дея таниш-нотаниш одамлар бостириб кела бошлади.
"Келиним ёлғиз боши билан савдони эплай олмади шекилли" юрагимиз ачиб унинг қарзларини тўлай бошладик.
📌Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
@xazonrezgionlayn
https://t.me/xazonrezgionlayn
-19-