ТОНГИ ТИЛАК
Чин юракдан айтилса,агар,
Ижобатдир эзгу тилаклар.
Орзу-мақсадларга эришиб,
Ураверсин бедор юраклар.
Ҳеч бир уйга кирмасин ташвиш,
Қувонч-шодлик кезсин самони,
Тилагим шу-ғийбат,ғурбатлар,
Булғамасин тоза ҳавони.
Кўнглингизга қўнмасин ҳеч ғам,
Капалаклар тушсин рақсига.
Ёниб бўлмай ўтмасин ҳеч шам,
Кўз яйрасиз қараб аксига.
Ҳаммага ҳам бирдек боқсинда
Молу-дунё,давлат дегани.
Ҳар кимнинг ҳам куни тўй бўлсин,
Қўйлар бўлсин доим егани.
Кимда ташвиш бўлмайди дейсиз,
Ташвиш бўлса ундан нарига.
Қўл силтанг сиз,озгина кулинг,
Чора чиқар ғамнинг барига.
Айтайинми бугунги бахтни?
Юртимиз тинч шунга ҳам шукр.
Тахлайверинг юракка аҳдни,
Тирикмизми?Бахтимиз шудир.
Муҳайё Алиева.
XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽E𑀉IYA