Ҳақиқат сотиладими?
Кунлардан бир кун Тошкентлик Алишер билан суҳбатлашиб қолдим. Унинг юзида ташвиш, саволларини берганда эса ҳайрат ва адашганлик ҳисси бор эди.
— Акмал ака, нега сиз мендан пул сўрамадингиз? — деди у.
Ҳайрон қолдим.
— Нега пул сўрашим керак?
— Чунки менинг муаммоларимни ёритиб бердингиз. Тошкентдаги икки блогер эса шу иш учун мендан икки минг доллар сўради. Энг арзон сўрагани икки миллион сўм талаб қилди. Лекин сиз 15 дақиқада эшитиб, муаммоларимни ёритиб қўйдингиз.
Мен кулиб юбордим, у эса кулгимга ҳайрон бўлди.
Бу ерда бир савол туғилади: журналист ёки блогер ҳақиқатни ёритгани учун пул сўраши тўғрими?
Ҳақиқат кимлар учундир бизнесга айланиб қолдими?
Журналистиканинг асосий мақсади — жамиятда ҳақиқатни ёритиш, муаммоларни кўрсатиш ва уларга ечим топишга ҳисса қўшиш. Лекин охирги пайтларда айрим “блогер” ва “журналист”лар бу вазифани тижоратга айлантиргани ачинарли ҳол.
Фуқаро мурожаат қилиб, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишда ёрдам сўрайди. Лекин айримлар буни “фурсат” деб билиб, пул сўрайди.
— Муаммоингизни ёритиб бераман, лекин нархи бор…
Шу билан бирга, ҳақиқатни ёритиш керак бўлган одамлар эмас, пул тўлашга қодир бўлганларгина уларнинг “эътибори”га тушади. Демак, ҳақиқат ҳам сотиладиган нарсага айланмоқда.
Бунинг оқибати нима бўлади?
— Одамлар ахборотга ишонмай қўяди.
— Муаммоси бор, лекин пули йўқ одамлар ёрдамсиз қолади.
— Журналистиканинг қадри тушади, ҳақиқат учун курашувчилар эса четга сурилади.
Бу ҳақиқатни ёритгани учун миллионлар сўраган “блогер”лар ҳақиқатда кимга хизмат қилади? Жамиятга ёки фақат ўз манфаатига?
Ҳақиқат учун курашганлар… ва ҳақиқатни сотганлар
Ўтмишда ҳақиқат учун жон фидо қилганлар бор. Жадидлар ҳам ҳақиқат учун курашган. Улар сўз эркинлиги, билим ва адолат учун йўқ қилинган.
Бугун эса ўзини “жадид” деб атаётганлар орасида ҳақиқатни пулга сотувчилар кўпайиб бормоқда. Улар ҳақиқатни ҳимоя қилмайди, уни қимматга “сотади”.
Бир ўт ўчирувчи ҳаётини хавфга қўйиб ҳам 10 миллион сўм олмаса, шифокор куну тун меҳнат қилиб 8 миллионга рози бўлса, ўқитувчи бир ойлик машаққатига 6-7 миллион олса, айрим блогерлар 10-20 миллион сўмни бир соатлик мақола ёзиш учун талаб қилади.
Бу инсофсизлик эмасми?
Жамоатчилик баҳоси
Журналистиканинг қадри тушмаслиги, ҳақиқатнинг сотиладиган “товар”га айланмаслиги учун жамоатчилик бунга ўз баҳосини бериши керак.
Ҳақиқат пул учун эмас, адолат учун ёритилиши керак!