Сирдарё вилояти ИИБнинг расмий Telegram каналидан берилган маълумотга кўра, “жорий йилнинг 16 январь куни соат 10:00 да Сирдарё туманида жойлашган ‘Нуронийлар маскани’да вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санджар Жабборовнинг аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр қабули ўтказилиши” ҳақида расман эълон қилинган эди.
Бироқ, фуқаролар томонидан маълум қилинишича, ушбу эълонга ишониб, қатор одамлар узоқ масофалардан йўл ҳақи сарфлаб, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларини ва адолатсизликларини баён қилиш учун кўрсатилган манзилга етиб борган. Аммо улар Санджар Жабборов томонидан ҳеч қандай сайёр қабул ўтказилмаганлиги, бу эълон ёлғон ахборот эканлиги ва натижада фуқаролар оворагарчиликка учраганлигини таъкидлашмоқда.
Бу ҳолат юзасидан қандай хулоса чиқариш мумкин?
Оддий халқнинг Сирдарё вилояти ИИБнинг расмий Telegram каналида тарқалган ноаниқ маълумотларга ишониб, оворагарчиликка учраганлигига бефарқ бўлмаган барча жамоатчиликдан ўз муносабатларини изоҳларда қолдиришларини кутиб қоламиз.
Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар номидан!