Гап йўллар ҳақида кетар экан, кимлар учундир бу йўллар текис ва равон бўлиб кўринади. Бироқ, дунё кўрган одам учун улар носоз ва жаҳон йўл стандартларига мос келмайди. Шаҳримизнинг кўп жойларида пиёдалар йўлаклари йўқ, йўл белгилари етишмайди, шунингдек, йўл чироқлари ҳам бу муаммолардан мустасно эмас.
Гапимга ишонмасангиз, Навоий маҳалласи бозор йўлларига бир назар солинг. Ҳа, майли, йил тугаяпти, қилинган ишлар қилинди, аммо қилинмаган ишлар яна 2025 йилга қолди. Шундай қилиб, яна бир ёшга улғайдик ва яна бир йилда имкониятлар қўлдан бой берилди.
Йўлларни тилга олишим бежиз эмас. Метан станциясида навбатда турган қора куз ака-укаларимиз шу йўлларда ҳаракатланиб, оиласини боқади. Улар босиб ўтиши керак бўлган йўллардаги чуқурлар, носозликлар ҳақида гапирдик, холос.
Ҳурматли раҳбарлар, ушбу масалаларга жиддий эътибор қаратишингизни сўраймиз. Йўллар фақат транспорт учун эмас, балки бутун жамият тараққиётининг кўзгуси эканини унутмайлик.