🇷🇺🇦🇿 Москва-Боку муносабатларида кескин бурилиш: Azerbaijan Airlines фожиаси ортидаги сиёсий ўйин
🌐 @Vodiynews_Shopга обуна бўлинг!
Бугун Путин ва Алиев яна бир марта телефон орқали мулоқот қилган. Уларнинг биринчи суҳбати кеча рўй берганди ва унда Путин фожиа учун узр сўраган.
Шундан сўнг Алиев бу узр етарли бўлмаслигини ўз баёнотида таъкидлаб ўтди. Президент Алиевнинг сўнгги баёнотлари ва Россия раҳбарияти билан кетма-кет алоқалар Москва-Боку муносабатларида жиддий таранглик пайдо бўлганини кўрсатмоқда. Алиев Россиядан нафақат расмий узр, айбдорларни жазолаш ва компенсация тўлашни талаб қилмоқда, балки бу ерда бошқа жиддий нарсалар ҳам бўлиши мумкин.
Вазиятни чуқурроқ таҳлил қилсак: Azerbaijan Airlines фожиаси - бу қайсидир маънода баҳона. Алиевнинг кескин позицияси ортида чуқурроқ геосиёсий мақсадлар борлиги сезилмоқда.
Шунингдек, Боку россияликлар учун виза режимини қатъийлаштириши ва Алиевнинг танқидий интервьюси бир кунга тўғри келиши тасодиф эмас. Россия учун ҳозирги халқаро вазиятда Жанубий Кавказдаги асосий иттифоқчисини йўқотиш жуда катта зарба бўлиши мумкин.
Боку ушбу вазиятдан Россия устидан босим ўтказиш ва минтақада ўз позициясини кучайтириш учун фойдаланмоқда. Бироқ, бу ўйин икки томон учун ҳам хавфли - муносабатларнинг бузилиши минтақавий хавфсизликка путур етказиши мумкин.
🌐 @Vodiynews_Shopга обуна бўлинг!