АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юбордиОқ уйдаги ҳукумат мажлисида сўз олган АҚШ меҳнат вазири Лори Чавес ташқи ёрдам дастурлари бекор қилиниши ҳисобига, 250 млн доллар тежалганини айтди. Бу дастурлар қаторида Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш каби лойиҳалар ҳам борлигини эшитган Илон Маск эса кулиб юборди. «Бу нарсалар шу қадар кулгилики, ишониб бўлмайди. Ўзбекистон пахтачилари. Бу худди комедияга ўхшайди», деди DOGE раҳбари.
2022 йилда бошланган «Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш» лойиҳасига ўша йили 2 млн доллар ажратилган, 2025 йилга 1 млн доллар режа қилинган эди.
VODIYLIKLAR - HAQIDA YANGILIKLAR👇
https://t.me/+NRczq7asYb0yYjdihttps://t.me/+NRczq7asYb0yYjdi