#qutlov
Азиз партиядошлар ва қадрли депутатларимиз!
Жонажон Ўзбекистонимизга янги – 2025 йил кириб келмоқда.
Мана шу шукуҳли дамларда сиз азизлар, кўпмиллатли халқимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Азиз сафдошлар!
Ўтаётган 2024 йил барчамиз учун жуда баракали йил бўлди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайитов бошчилигидаги жамоадошларимизнинг фидокорона меҳнатлари эвазига улкан ютуқларга эришдик. Янги Ўзбекистонни барпо этишда зарур бўлган муҳим сиёсий жараён бўлган Парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида юқори даражадаги уюшқоқлик билан иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари Тошкент вилоят ҳамда маҳаллий Кенгашларида кўплаб депутатлик ўринларини қўлга киритишга муваффақ бўлдик.
Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатимизни барқарор тараққиёт йўлидан оғишмай боришида камарбаста бўладиган, чинакам маънодаги “халқ овози”га айланадиган, фидойи депутатларимиз сафи сифат таркиби жиҳатидан юксалди. Хайрихоҳларимиз сони ортиб, партиямиз янги аъзолар ва БПТлар билан янада бойиди.
Қадрли партиядошлар!
Сизни юртимизда эзгу ниятлар ила ном берилиб, эшик қоқиб турган 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” билан самимий муборакбод этаман!
Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар ардоғи, эл-юрт эътирофи, вилоятимизнинг барқарор иқтисодий, маданий-маърифий, маънавий, ижтимоий, сиёсий тараққиёти, халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлидаги фидокорона хизматларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан.
Янги йил улкан муваффақиятлар бахту-саодат, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик ва хонадонингизга файзу-барака олиб келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Камоли эҳтиром ила
Тўлқинжон Файзиев,
O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг