#Тезкор
❗️Ерни кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади
❗️Ерни кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб ўрнатилади:
▪️ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдоларида қатнашиш, кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва уларни реализация қилишга фақат ҚҚСни тўловчи юридик шахсларга рухсат этилади;
▪️ ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертасида лойиҳа олди ҳужжатлари тайёрлашга 15 кунлик, лойиҳа ишларини бажаришга 2 ойлик ва қурилиш ишларини бошлашга 3 ойлик муддат белгиланади, шунингдек, унда қурилишни якунлаш ва объектни фойдаланишга қабул қилиш муддатлари кўрсатилади;
▪️ аукцион савдоларида ер участкасини кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ижарага олган пайтдан бошлаб 12 ой давомида ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилинади;
🗓 2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи қурилиш ташкилотларига айланма маблағларини тўлдириш учун 12 ойлик имтиёзли давр билан 24 ой муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан кўпи билан 2 фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.