Андижонда китоб ўқиган оналарга 6 ойлик коммунал тўловлар тўлаб берилади Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан 20 ёшдан, 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида “Маърифатли она“ китобхонлик танлови ўтказилиши эълон қилинди.
«Ҳар бир маҳалладан камида 50 та оила қатнашади. Умумий оилаларнинг 10 фоизини қамраб олиб китобхонлик танловини ташкил қилайлик. Бунда ёш авлоднинг дунёқараши ўзгаради. Ота-онасининг қўлида китоб кўрса, албатта ўзиям китоб ўқийди», – дейди туман ҳокими.
Уч нафар 1-ўрин эгаларига 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади.
Учта 2-ўринга 4 ойлик коммунал тўловларга ваучер.
Учта 3-ўринга 2 ойлик коммунал тўловларга ваучер берилади.
➡️ @UCHQORGONLIKLAR24 – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!