Шерзод Турсунов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тадбиркор, тадбиркорлани наставники.
Евродизайн асосчиси : 2011 йил 270 млн $ йиллик айланма.
Вилгуд асосчиси:
2017 йил топ 3 франшиза каторига кирди Форбсда.
2 поток Карра усиш 👉🏻 https://forms.gle/1uUWGDGTN4Q2wkvJ6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Дам олиш кунлари навбатдаги разборлар бўлиб ўтди.

Бу галги разборлар жуда ҳам юқори энергияга бой тарзда ўтказилди. Ҳар бир иштирокчи ўз бизнес йўналишида маълум даражага эришган кучли тадбиркорлар эди.

Тез кунларда You tube каналимизда ушбу сонлари намойиш этилади.

Бугун эса "Карра ўсиш" бир ойлик ўқув дастури доирасида биринчи офлайн учрашувимиз бўлиб ўтди.

📈"Карра ўсиш" дастурига қўшилмоқчи бўлсангиз, охирги имкониятдан фойдаланиб қолинг.
Чунки кейинги поток дарсларимиз октябр ойларига режалаштирилмоқда.
Бу орада сиз дарслардан олинган инструментларни бизнесингизда қўллаб, рақобатчиларингиздан бир неча даража юқори марраларга эришасиз.

✔️Унутманг вақт энг қиммат ресурс ҳисобланади.

Қабул 5 - февралгача давом этади. Ҳозироқ ҳавола орқали ўтиб дастурга ёзилинг ва ҳаётингизни ўзгартиринг

https://karrausish.uz/


"Раҳбар ва жамоа ўртасида катта жарлик мавжуд".

"Карра ўсиш" дастурининг биринчи поток иштирокчиларидан бири шундай хулосага келган эди.

Бизнес эгаси ўқув дастурига қатнашишга қарор қилганда, унинг сўрови аниқ эди:

⚫️Тармоқли бизнес;
⚫️Даромад ва шахсий фойдани бир неча баробарга ошириш;
⚫️Вақтни бўшатиш имконияти;
⚫️Масштаблаштириш мумкин бўлган тизим яратиш.

2024 - йилнинг биринчи поток дарсларига у фақат ўзи эмас, балки филиаллардан бирининг раҳбари ва молия директорини ҳам олиб келган. Жамоа дарҳол янги инструментларни иш жараёнига татбиқ қилди, бу эса бизнес эгасининг ҳар бир ходимга ўз ғояларини алоҳида тушунтириш ва уларнинг даражасига тушиб қолишдан сақлади.

Унинг ТОП-менежерлари иш жараёнига бошиданоқ жалб қилинди ва янги инструментларни қандай татбиқ қилиш ҳамда қайси кўрсаткичларга эътибор қаратиш кераклигини яхши тушунди.

Икки ойлик натижаларни ҳисоблагандан сўнг бизнес эгаси шундай хулоса қилди:
"Биз барча кўникмаларни бир дўконда тест сифатида синаб кўрдик ва фойдани икки баробарга оширишга муваффақ бўлдик! Ўқув дастурига тўланган сумманинг нархи тез орада ўн карра бўлиб қайтди!"


Бироқ яна икки ойдан кейин филиаллар орасида катта жарлик борлиги яққол кўринди. Барча жараёнлар тўғри йўлга қўйилган, раҳбар иш жараёнларини бошқариш ва пул айланмаларини оширишни яхши билган дўконда натижалар жуда яхши эди. Лекин бошқа филиаллардаги вазият ҳавас қиларли даражада эмас эди.

"Бизнинг орамизда жарлик бор, бундан кейин қандай йўл тутишни билмаймиз."


У инструментларни барча тармоқларида татбиқ этиш ва тизимли ўзгаришларни кафолатлаш мақсадида "Карра ўсиш" дастурининг иккинчи поток дарсларига яна бошқа филиалларидан 10 нафар ТОПларни юборишга қарор қилди.

Бу тажрибадан кўриниб турибдики, самарали инструментларни ўз вақтида татбиқ қилиш ва фақат ўзи эмас, балки жамоани ҳам ўқитиш жуда муҳим. Фақат биргина филиалда муваффақиятли иш бошланган тақдирда ҳам, тизимли ёндашувсиз ва бизнесдаги барча асосий ходимларни жалб қилмасдан туриб, барқарор ва кенг миқёсли натижаларга эришиш мумкин эмас.

Вақт — энг қимматбаҳо ресурс ва буни тушунганлар раҳбарларини ўқитиш ва ривожлантиришга фаол инвестиция киритмоқдалар.


🔴29-январ куни "Карра ўсиш" дастурининг иккинчи поток дарслари бошланади. Биринчи учрашув шу куни бўлади.

Бу бизнес эгалари ва ТОП-менежерлар учун таълим олиш, самарали инструментларни татбиқ қилиш ва бизнесингиз фойдалилик даражасини ошириш учун ажойиб имконият.

🔴 Фақат бир нечта жой қолди, холос!
Анкетани тулдиринг!

Karrausish.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тармоқли бизнес -- асосий стратегия ва сирлар. 3 йилда 100та филиал очиш мумкинми?

Янги разбор бугун соат 20.00да

https://youtu.be/xFOoLRbd2wQ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яна қанча вақтгача текинга ишламоқчисиз?

Биз қайта - қайта шундай ҳолатга дуч келмоқдамиз: кўпчилик тадбиркорлар ўз бизнесини яратиш ва барча жараёнларни шакллантириш вақтида энг муҳим жиҳатлар ҳақида унутиб қўйяптилар:

Қанча даромад олишни хоҳлаётганларини ҳисоб - китоб қилмаслик.
Ўзларига қоладиган шахсий даромади қанча бўлиши кераклигини ҳисобламаслик.


✖️Натижада қуйидаги вазият юзага келади:
Бизнес бор;
Сотувлар бор;
Компания ўсмоқда;
Айланма бор...

...лекин тадбиркорда пул йўқ.

✔️ Разборда биз қандай қилиб даромадни 5 каррагача ошириш усулларини муҳокама қилдик.
Агар сиз ҳали кўрмаган бўлсангиз, ҳавола орқали ўтиб, танишиб чиқинг:

https://youtu.be/RHK0sAxx2m8?si=7djuBzcDmHit5vNt

Айтганча, шу келаётган якшанба 26.01 куни Тошкентда офлайн разборлар ўтказамиз. Иштирок этмоқчи бўлсангиз, шошилинг, бу сафар жойлар сони икки баробар кам.

https://t.me/m/HI4dD3igODgy


❗️26-январда бўлиб ўтадиган разборлар учун фақат иккита жой қолди!

Кимлар Шерзод ва Барно Турсуновлардан якка тартибда разбор олиш имкониятига эга бўлади:

Ўз бизнесига эга, жамоасини шакллантира олган тадбиркорлар, бизнесни янги бошлаганлар эмас.

Диққат бу муҳим! Разборда иштирок этувчи тадбиркор берилаётган саволларга очиқ жавоб бериши, муҳокама жараёнида қатнашишга тайер бўлиши ва видеони YouTube да эълон қилинишига рози бўлиши керак.

Қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиш мумкин:
- Қандай қилиб бизнесни масштаблаштириш мумкин?
- Бизнес бор — лекин пул йўқ
- Ҳамма вақтим иш жараенида ўтиб кетяпти
- Ходимларим ўз мажбуриятларини яхши бажармаяпти
- Кассадаги нақд пул бўшлиғи ( кассовый разрыв)
- Инвесторлар олдидаги қарз мажбуриятлари ва бошқалар.

Хавола орқали ўтиб анкетани тўлдиринг

https://forms.gle/GBufQWCdwMWC1P459

Менеджеримиз қисқа муддатда сиз билан боғланади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 Тез орада бозор ўзгаради

Кечаги постимни давоми сифатида шуни айтиб ўтмоқчиманки, ҳозирги кунда Ўзбекистон бозорида кучли рақобатчилар деярли йўқ деса ҳам бўлади ва мижоз нархининг жуда арзонлиги ажабланарли ҳолат.

Кўпгина компаниялар маркетингни нотўғри юргизаётганлигига ва бюджет маблағларини худди ҳавога совуриб юбораётгандек сарфлаётганлигига қарамасдан мижозлар оқими келиб турибди.

Агар маркетинг аниқ ва тўғри йулга қўйилса, тадбиркор қанча фойда кўриши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг.

Бозор ҳажми катта, минимал рақобатдошлик, лид(мижоз) нархи паст — буларнинг барчаси бу хатолар билан ҳам бемалол фойда қилиш имконини яратмоқда...
Лекин тез орада бундай ҳолатда ишлаб бўлмай қолади.

🔴 Яқин келажак учун қўйилган мақсадларимиздан бири — Ўзбекистон бозорига ўз билимларимиз орқали таъсир этиб, унинг ривожланишига ҳиссамизни қўшиш.
Биз ижтимоий тармоқлар орқали бу ишни бошладик. " Разбор" усули ёрдамида одамлар бошқаларнинг тажрибасини кўради ва уни ўз бизнесида қўллашни ўрганади.

🔴 Бир ҳафтадан сунг "Карра ўсиш" дастурининг иккинчи потоги бошланади.
5 та офлайн учрашув бўлади; биз бизнес-моделни такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш йўналишларини яратиш, даромадни ошириш, қандай қилиб кучли жамоа йиғиш, маркетинг ва сотув бўлимларини қандай қилиб тўғри тузиш йўлларини ўргатамиз. Буларнинг барчаси комплекс тўғри юргизилса, рақобатчилардан тезроқ ўсишга ёрдам беради.

✔️ Ҳар бир учрашувдан сўнг бир ҳафта давомида ўрганилган инструментларни иш жараёнида қўллаб кўриш имконияти бўлади ва кейинги учрашувда қайси инструментлар қандай ишлаганини ва нималар ишламаганини муҳокама қилиш мумкин бўлади.

Шу сабабдан қисқа вақт ичида рақобат ошади ва маркетингни тўғри қўллашни ўргана олган тадбиркорларгина юқори натижаларга эришади📈

🔴 29-январда Ўзбекистон тадбиркорлари учун Шерзод Турсуновнинг "Карра ўсиш" ойлик ўқув дастури доирасида биринчи офлайн учрашуви бўлиб ўтади.

🔴 Кейинги поток октябрда очилади, шунинг учун ҳозир ўқув дастуримизда қатнашган тадбиркорлар рақобатчиларидан бир қадам олдинда бўлади.

🔴 Жойлар сони чекланган. 30та жой колди.

https://karrausish.uz/


Молиявий модель

📍 2011 - йил.
Биз автосервис соҳасида иш бошлаганимизда, бозор умуман бошқача аҳволда эди. Автосервис бозори асосан кўча устахоналаридан иборат бўлиб, ноқонуний схемалар орқали ишланар ва кўрсатилаётган хизматларга умуман кафолат берилмас эди.

Ўша даврдаги автосервислар самарасиз ва рентабеллик даражаси паст эди. Бу тўлақонли бизнес эмас , кўпроқ ҳунармандчиликка ўхшар эди. Бизнес эгалари ходимлар билан бир қаторда ишлаб, машиналарни биргаликда таъмирлашар эди.

📍 Ўшанда Шерзод ака:
"Биз бу бозорни ўзгартирамиз. Бизнесни бошқача қилиб қура бошлаймиз ва бозор ҳам бизга мослашади" , - деди.

📍 "Вилгуд" компаниясини ташкил қилиш айнан шу ғоя билан бошланган эди.

Вақт ўтиши билан тузилма ишлаб чиқилди, маълумотлар тизимлаштирилди, синовдан ўтказилди ва масштаблаштирса бўладиган модел жорий этилди. Кўпчилик нега биз ўз инструментларимиз: жамоа қурилиши, мотивация тизими ва бошқа "фишка"лар билан шунчалик очиқ бўлишаётганимизга ҳайрон бўлар эди. Аммо ўшанда ҳам Шерзод шундай дер эди:
"Бу яхши ҳолат. Майли,рақобатчиларимиз ҳам ўргансин — бу бозорни кучайтириб, унинг салоҳиятини оширади. Биз ҳам ўз ўрнимизда тўхтаб қолмаймиз, ривожланишда давом этамиз."

📍 "Евродизайн"да ҳам бу ёндашув қўлланган. Биз бор маълумотлар билан ўртоқлашар эдик ва ходимлар ҳам компания муваффақиятига қизиққан тўлақонли шерикларга айланган эди.

📍 Ҳозир, биз бу соҳани барчага ўргата бошладик, ҳамон ўша савол берилмоқда:
"Нега ўз усулларингизни бошқалар билан бўлишяпсиз? Аслида уларни сир сақлаш яхшироқ эмасми?"

📍 Жавоб аниқ. Биз ўз билимларимиз билан бўлишишдан қўрқмаймиз. Катта тажриба, муваффақиятли кейслар ва синовдан ўтган стратегияларимиз билан бошқаларга ёрдам беришга интиламиз.

Бизнинг тадқиқотларимизга кўра, Ўзбекистон бозори ҳозирча кучсиз ва рақобатдошлик даражаси паст. Шунинг учун биз уни мустаҳкамлашга қарор қилдик. Бизнинг мақсадимиз — замонавий инструментлар, сифатли таълим, тўғри маркетинг ва масштаблаша оладиган бизнес моделлар орқали бозорга ўзгаришлар киритишдир.

Биз кучли бозор барча учун фойдали эканлигига ишонамиз. Кучли бозор хизмат кўрсатиш сифатига ижобий таъсир кўрсатади, бизнес ривожланишига туртки беради ва мижозлар учун қулай шароитлар яратади. Узоқ муддатга мўлжаллаб тузилган режалар нафақат бозор рақобат даражасини оширади, балки ҳар бир компания ривожланиши учун янги имкониятларни очиб беради. Ўзгаришлар йўлида қўйилаётган қадамларимиз келажакдаги муваффақиятлар учун мустаҳкам пойдевор яратади.


Жуда куп шу таклифни эшитяпман. Келилар булмасам ютюбга чикишга тайёр , йиллик обороти 1 млн $ дан катта тадбиркорлар булса + куйинглар! Курамиз нечта мард бор экан))


Razborga kelayotgan odamlarni filtr qilib olish kerak yoki biznesini to'liq ma'lumotlarini sizlarga taqdim etish kerak !
Ko'pchilikda Finmodel yo'q ekan shuni qanday qilinishini ko'rsatib bersangizlar judda manfatli bo'lardi.



2k 0 12 14 12

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эртага разборларимизнинг янги сони YouTube каналимизда намойиш этилади — ўтказиб юборманг!

Унгача сизда аввалги разборни кўриб чиқиш имконияти бор, у ерда мен қандай қилиб инвеститция жалб қилмасдан даромадни 3 карра ошириш усулларини батафсил таҳлил қилиб берганман.

Ҳавола: https://youtu.be/rmhxzWFPt3o

Изоҳларда ўтган разборни кўриб қандай фойдали маълумотлар олганингиз ҳақида ёзиб қолдиринг.
Келгусида яна қандай мавзуларни муҳокама қилишимизни хоҳлар эдингиз?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ Бизнес эгалари ва топ-менежерлар учун янгилик

Жуда кўп инсонлар Тошкентда кейинги разборлар яна қачон бўлишини сўраб мурожаат қилишди.

Аввалги разбор январь байрамларига тўғри келиб қолди, кўплаб тадбиркорлар сафарда ёки банд бўлишгани сабабли қатнаша олмаганини айтишмоқда

⚡️ Шунинг учун биз яна бир бор оффлайн разборлар ўтказишга қарор қилдик:


🔻 26 - январь
🔻 Тошкентда
🔻 Давомийлиги: 10:00 дан 18:00 гача

Диққат! Жойлар сони икки баробарга камайди, шу сабабдан иштирок этмоқчи бўлсангиз тезроқ рўйхатдан ўтинг ва ўз жойингизни банд қилинг.

⚡️ Разборда қатнашиб нималарга эга бўласиз?

🔻 Стратегиялар, ғоялар ва муаммолар бўйича холисона қараш.
🔻 Сиз билан бир тилда гаплаша оладиган ва иш юритиш нозикликларини тушунадиган тадбиркорлар билан фикр алмашиш.
🔻 Қандай қилиб кўпроқ даромад олиш, масштаблашиш ва тўхтаб қолиш ҳолатидан чиқиш бўйича саволларга жавоблар.
🔻 Дарҳол амалиётда қўллаш мумкин бўлган аниқ инструментлар ва стратегиялар.

Билет сотиб олиш ва разборларда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой бермаслик учун анкетани тўлдиринг ва менежерларимиз сиз билан тез орада алоқага чиқади.

https://t.me/m/HI4dD3igODgy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔥 Бугун "Карра ўсиш" дастури учун белгиланган максимал чегирманинг охирги куни!

29 - январда Шерзод Турсунов билан Ўзбекистон тадбиркорларининг "Карра ўсиш" бир ойлик ўқув дастури доирасидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтади.

📌 Бу мазкур дастурнинг иккинчи потоги бўлиб, 29.01 дан 26.02 гача давом этади:

✔️ Бизнесингиздаги муаммоларни максимал даражада чуқур ўрганиб, уларни бартараф этиш;
✔️ Бозордан тезроқ ўсишингизга ёрдам берадиган барча инструментларни майдалаб таҳлил қилиш;
✔️ Янги бозорларга чиқиш стратегиясини яратиш.

Ва, албатта, хар бир ўқув машғулотларимиз давомида маркетинг, сотув бўлимини яратиш, лидогенерация ва ходимларингиз учун тўғри мотивация тизимини шакллантириш бўйича керакли маълумотларга эга бўласиз.


▪️ 4 ҳафта
▪️ 5 та жонли учрашув
▪️ Бизнесингиз учун мос келадиган инструментларни танлаш ва уларни татбиқ этиш жараёни
▪️ Шерзод ва Барно Турсуновлар билан туғридан туғри фикр алмашиш имконияти

❗️ Бугун ўкув дастуримизга минимал нархда тўлов қилиш имконияти тугайди!

Ҳавола оркали ўтинг ва уз жойингизни банд қилинг

https://t.me/m/ZOBqK8noMzhi

✖️ Эртага дастурда қатнашиш нархи 500$га кўтарилади


Юқоридаги видеода биринчи поток иштирокчиларидан бирининг фикрини тинглашингиз мумкин.

Т
улов Марказий банк курси буйича, сумда амалга оширилади.


Ўзбекистонда маркетинг нархи қанча туради?
2-қисм


1-қисмни ушбу постда ўқишингиз мумкин: ⚡️Ўзбекистонда маркетинг нархи қанча туради? 1-қисм

Сизнинг фикр-мулоҳазаларингизни кўриб турибман ва обуначимизнинг Ўзбекистонда маркетинг йўналишида яхши мутахассисни топиш қийин деган фикрларига тўлиқ қўшиламан. Аммо қийин дегани имконсиз дегани эмас.

Менда солиштириш учун вариант бор. Масалан, Вилгуд компаниясида маркетинг бўлими шундай тузилганки, трафик билан ишлашда ходимнинг ҳар бир қадами ва ҳаракати рақамлаштирилган.

Лиднинг бутун йўли кўрсаткичларга айлантирилган бўлиб, улар KPIларни шакллантиради ва бевосита маркетинг жамоасининг барча аъзоларининг маошига таъсир қилади.

Карра ўсиш дастуримизнинг биринчи поток дарслари давомида маркетингга бағишланган кун ажойиб қизиқиш уйғотганини тушуниш мумкин
🔥. Биз тақдим этган барча инструментлар, схема ва методикалар иштирокчиларда шундай ҳайрат ва қизиқиш уйғотдики, улар ўқув дастуримиздан сўнг маркетинг бўлимларини қайтадан ташкил қила бошлашди.

✔️Фойда бермаётган самарасиз жараёнлар бутунлай олиб ташланди, натижада харажатларни сезиларли даражада қисқартиришга эришишди.

Маркетинг бўлими қандай ташкил қилиниши кераклигини тушунадиган, аммо мутахассисларни қаердан топиш ва улар билан қандай ишлаш кераклигини билмайдиганлар учун биз қандай қилиб ушбу бўлимни самарали бошқаришни ўргатдик. Раҳбарлар ва топ-менежерлар учун билим базасини тақдим этдик, мутахассислар ва экспатларни қандай қилиб ишга олиш йўлларини кўрсатиб бердик. Ўзи мустақил равишда бу ишни амалга ошира олмаётганларга ёрдамимизни таклиф қилдик.

⚡️Масалан, маркетинг агентлиги жамоаси учун ойига 2500$ тўлаш ўрнига, мустақил равишда жамоани 500-700$ га йиғиш мумкин — бу эса харажатларни сезиларли даражада қисқартиради ва лид нархини оширади.

Оддий ҳисоб-китоб -- ойига 2000$ тежамкорлик, йилига эса 24 000$

P.S.: Ҳар бир тадбиркор ўз-ўзига бериши керак бўлган савол -- ўқиб-ўрганиш орқали пул тежаш фойдалими ёки ҳар қандай ҳолатда ҳам маркетинг агентлигига ишонч билдириш керакми?

2k 0 12 2 28

🔵Онлайн Zoomга бошланишига 30 дақиқа қолди

Ҳаммаси тайёр.
Тез орада бошлаймиз ⚡️


Ссылкани 16-30 да ташлаймиз

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.