Асанов формати dan repost
🇮🇹Италияда “Бобурнома”нинг тақдимоти бўлиб ўтди
Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг бу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги Sandro Teti Editore нашриёт уйи томонидан “Бобурнома”нинг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилмоқда.
Флоренция шаҳридаги тарихий Палаццо Строцци қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома”нинг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, Палаццо Строцци мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, Sandro Teti Editore раҳбари Сандро Тети, ЎзР ФА вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Абат Файзуллаев, Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Бобурнома”нинг бу ерда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидлади.
🇺🇿 UZ: БАТАФСИЛ
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site