Ahrorxon Hoshimxonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
0️⃣0️⃣0️⃣0️⃣0️⃣0️⃣0️⃣0️⃣0️⃣
Куни кеча, 19 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 1-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида бугунги нотинч замонда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осудаликни сақлаб қолиш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва халқ фаровонлигини таъминлашда янги сайланган депутат ва сенаторларнинг ўрни қандай бўлиши кераклиги тўғрисида фикр билдирдилар. Шунингдек, Сенат ва махаллий кенгашларнинг олдида турган устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Шунингдек, мажлисда Сенат раиси ва унинг икки нафар ўринбосарлари сайланди. Тадбирда бир нечта янги сайланган сенаторлар сўзга чиқишди. Муҳтарам президентимиз маҳаллий кенгаш депутатларидан ҳам бирор таклиф ва мулоҳазалар борми деган сўровга асосан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг депутати сифатида мен ҳам сўзга чиқиб ўзимнинг бугунги кундаги маҳаллий кенгашлар фаолияти ҳақидаги фикрларимни, соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мазмуни ҳақидаги мулоҳазаларимни билдириш шарафига эга бўлдим. Юртбошимиз томонидан менга ҳам халқ сайлаган вакил сифатида жойларга бориб сайловчилар билан учрашганда айнан бугунги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халққа тушунтириш ва мамлакат тараққиёти учун жон куйдириб ишлашим кераклиги ҳақидаги ўзларининг тилак ва тавсияларини бердилар.
Telegram ⚪️| Instagram 🟣| YouTube 🔴