#Янгиликлар
🕋 “Ҳаж-2025” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
✅ Бугун 15-апрель куни “Ҳаж-2025” мавсумига тайёргарлик кўриш, уни намунали ва тартибли ташкил этиш мақсадида, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан борувчи ҳаж зиёратчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинар бўлиб ўтди.
🔹Ўқув машғулотларини Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш Маркази бошлиғи Мақсуд Каримов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларида олиб борилди. Гуруҳ раҳбарларига Ҳаж амалларини адо этишнинг шаръий қоидалари, Ҳаж амалининг фарз, вожиб, суннатлари, эҳромга кириш, тавоф ва саъй қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳаж мавсуми давомида ман этилган амаллардан сақланиш, шунингдек, Мадинаи Мунаввара ва Маккаи Мукаррама шаҳарларидаги муборак жойларни зиёрат қилиш одоблари ҳақида суҳбат олиб боришди.
🔹Шунингдек, гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга муборак сафар давомида яратилган шароитлар, тиббиёт хизмати, меҳмонхона тартиб қоидалари, сафарга бориб келишдаги барча тартиб интизомлар ҳақида маълумотлар айтиб ўтилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига керакли жавоблар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube