TOSHKENTDA BIZ | ТОШКЕНТДА БИЗ | РАСМИЙ КАНАЛ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Toshkent va O’zbekiston yangiliklari kanaliga xush kelibsiz!
Taklif, Murojaat va shikoyatlar uchun
👉 @Toshkentda_bugun_bot
Toshkent va O’zbekistonda bo'lgan voqea va hodisalarga guvoh bo'lsayiz foto va videolarini yuboring.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#диққат

❗️Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади

Бу имтиёз 3-йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

Умуман, “Ёшлар дафтари” тизимини ҳам янгилаш, трансформация қилиш вақти келгани таъкидланди.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#диққат

❗️Ўзбекистонда паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларни ер солиғидан озод этиш таклиф қилинмоқда.

Яқинларга юбориб қўйинг

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Диққат

❗️Ўзбекистонда автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани энди онлайн олиш мумкин

Ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди, my.gov.uz орқали онлайн тарзда ариза тўлдириб, уни YHXXга юбориш керак. Хизмат учун тўлов – 112 500 сўм.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Ходимни ҳомиладорлиги учун ишдан бўшатиш тақиқланди

Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда кеча, 13 февраль куни қабул қилинган Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида сўз боради. 

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Тезкор #Диққат
⚡️⚡️Энди уй-жойни топшириш кечикса жарима тўланади

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

Қурилиш компанияси эндиликда уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради.

Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Oгоҳлик: Расул Кушербаев огоҳлантириш билан чиқди.

«Мошенниклар энди "РОВД"данмиз, сизга жиноят иши очилди деб тел қилишяпти»

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир!

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲

✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


#Тезкор

⚡️iPhone 16 нархлари кескин тушиб кетмоқда

Сўнгги кунларда iPhone 16 нархларида кескин пасайиш кузатилмоқда. Айниқса бу ҳолат Россия бозорида сезиларли бўлган. Смартфон бир ҳафта ичида 50 фоизгача арзонлаб кетган. Айни вақтда iPhone 16 смартфони 750 доллардан бошлаб таклиф этилмоқда.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Россияда доллар рекорд даражада қуламоқда курс 89 рублга тушди

Бугун Россия рубли АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиб, унинг курси 89 рублга тушди. Бу сўнгги беш ой ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Энди мигрантлар ўз ватанига камроқ рубльга кўпроқ доллар юборишлари мумкин.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 103 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди

Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ ҳудудларидаги иссиқхоналар фаолияти 11 феврал куни тунги вақтда ўрганилди.

Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналар атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги, филтр ўрнатилмаганлиги ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. 

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Навоий вилоятида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳамда Хатирчи, Навбаҳор, Нурота ва Конимех туманларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 4 950 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 80 080 сўм (ҚҚС билан) миқдорида тўлов тасдиқланди.

Маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизмати учун Навоий вилояти бўйича 1 м³ — 20 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда 1 тонна — 48 933 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️Камбағал оилаларга субсидия ажратилади

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразмда камбағал оилалар сув таъминоти учун субсидия олади. Давлат артезиан қудуқ қазиш, сув насоси ўрнатиш ва ичимлик сув фильтри харид қилиш харажатларининг 90 фоизини қоплайди.

Шунингдек, кам таъминланган оилалар учун янги нафақалар жорий этилади. Озодликдан маҳрум этиш жойидан чиққан шахсларга бир марталик нафақа тўланади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


💥 Бугун, 13-феврал, бутун дунёда энг яхши дўстлар куни нишонланади

Шу куни дўстлар билан учрашиш ва улар билан дам олишга арзийди. Уларнинг дўстлиги ва ёрдами сиз учун қанчалик муҳимлигини ва улар сизнинг ҳаётингизга қанчалик катта ҳисса қўшганини айта оласиз.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ДИҚҚАТ #РАСМИЙ_БАЁНОТ

⚡️Уйингизга ёки ишхонангизга ўзларини "Пожар" ёки Фавқулодда вазиятлар  бошқармаси ходимига ўхшатиб пул сўраб келишса пул берманг❌

"Пожар", яъни ФВВ ходимлари ҳеч қачон одамлардан пул йиғиш билан шуғулланмайди.

❗️Қонунчиликда фуқаролар мажбурий тўлайдиган тўловлар билан танишиб олинг:

👉🏽 Сув ишлатгани учун.
👉🏽 Электр ишлатгани учун.
👉🏽 Газ уланиб, ишлатган бўлса.
👉🏽 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса)
.

❗️Ёнғин ва унинг олдини олиш ёки "пожар" билан боғлиқ бирон-бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.❌

Агар уйингизга шунақа кимсалар пул сўраб келса дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилинг.

Бу маълумотни барча группаларга юбориб, огоҳлантиринг!!!

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Шуҳрат Расулов 23 йилга озодликдан маҳрум қилинди

У Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлик бошқармаси собиқ раҳбари эди.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди

Муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тошхўжаев 2024 йил октябрида лавозимидан озод этилган, кейинроқ Алламжоновга суиқасд доирасида қўлга олингани маълум бўлганди.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BIZ


⚡️1 майдан жазони ўтаб чиққан шахсларга бир марталик 2 млн 250 минг сўм нафақа тўланади

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразмда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уйида қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ва сув фильтрларини харид қилиш учун субсидия ажратилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ


❗️Судлар энди никоҳдан ажралиш ишларида муҳлат тайинламаслиги мумкин

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди - қонун сенатда кўриб чиқилмоқда

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BIZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.