ДЎСТИМГА
Дўст бўлса дардингга дармон бўлгайдир,
Қаддинг ҳам, қадринг ҳам осмон бўлгайдир
Борсан-ки дунёдан кўнглим тўлгайдир,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Ҳақиқий дўст учун фидо танда жон,
Ғанимга кўксимни қилгайман қалқон,
Борингга минг шукур, бўлгин соғ-омон,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Ёлғондан лафз берган «дўст»ларни кўрдим,
Шайтонга дарс берган «дўст»ларни кўрдим,
Дўстлар хиёнатин ўтмишга кўмдим,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим
Далда бўлдинг менга йиқилсам ногоҳ,
Йўқлаб келгувчисан хаста бўлсам гоҳ,
Жабру ситамларда бўлгайсан паноҳ,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Аллоҳдан сўрайман шуни ҳар сафар,
Дўст бўлиб қолайлик қиёмат қадар,
Сен бўлсанг ёнимга йўлолмас хатар,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Ёшликдан биргамиз, елкадош ҳар вақт,
Гоҳ омад ҳамроҳдир, гоҳи машаққат,
Сендай дўст борлиги Хуршид учун бахт,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
✍ Хуршид Қодиров
Дўстларга ҳам улашинг👇❗️
Қизиқарли видеолар🔥👇
https://t.me/+9qGVEEL3JANiMDAy
Тавсия қиламиз 👇
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Дўст бўлса дардингга дармон бўлгайдир,
Қаддинг ҳам, қадринг ҳам осмон бўлгайдир
Борсан-ки дунёдан кўнглим тўлгайдир,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Ҳақиқий дўст учун фидо танда жон,
Ғанимга кўксимни қилгайман қалқон,
Борингга минг шукур, бўлгин соғ-омон,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Ёлғондан лафз берган «дўст»ларни кўрдим,
Шайтонга дарс берган «дўст»ларни кўрдим,
Дўстлар хиёнатин ўтмишга кўмдим,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим
Далда бўлдинг менга йиқилсам ногоҳ,
Йўқлаб келгувчисан хаста бўлсам гоҳ,
Жабру ситамларда бўлгайсан паноҳ,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Аллоҳдан сўрайман шуни ҳар сафар,
Дўст бўлиб қолайлик қиёмат қадар,
Сен бўлсанг ёнимга йўлолмас хатар,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
Ёшликдан биргамиз, елкадош ҳар вақт,
Гоҳ омад ҳамроҳдир, гоҳи машаққат,
Сендай дўст борлиги Хуршид учун бахт,
Яхшиям сен борсан, қадрдон дўстим.
✍ Хуршид Қодиров
Дўстларга ҳам улашинг👇❗️
Қизиқарли видеолар🔥👇
https://t.me/+9qGVEEL3JANiMDAy
Тавсия қиламиз 👇
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi