🇺🇸🇷🇺🇮🇷 Трамп Путиндан Эрон билан музокараларда воситачи бўлишни сўраган, у эса бунга рози бўлди — Bloomberg
Агентлик манбаларига кўра, АҚШ президенти бу илтимосини Путин билан феврал ойидаги телефон суҳбати чоғида билдирган. Шундан сўнг ушбу масала Ар-Риёдда Лавров ва Рубио ўртасидаги учрашувда ҳам муҳокама қилинган.
Трамп Эронга унинг ядро дастури ва Яқин Шарқдаги Қўшма Штатларга қарши прокси кучлари бўйича музокара ўтказишни таклиф қилмоқчи.
"Россия АҚШ ва Эрон барча муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиши керак деб ҳисоблайди, биз бу йўлда қўлимиздан келган барча ёрдамни беришга тайёрмиз", — дея муносабат билдирди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Бу масалаларнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, барча давлатлар муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ўз ёрдамларини таклиф қилишлари табиий ҳол ҳисобланади", дея баёнот берди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги.
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️