#Тарийхта_бүгин
1876 йил 20 февралда Оренбург сургунида яшаётган собиқ Қўқон хони Худоёрхон ўғли Насриддинхонга – Қўқонга мактуб йўллади. Бинобарин, бу вақтда Худоёрхон Қўқон хонлиги давлат сифатида тугатилганидан ҳам, ўғли Насриддинхоннинг январь охиридаёқ тахтдан ағдарилганидан ҳам бехабар бўлган.
Шариф Юсуповнинг “Худоёрхон ва Фурқат” асарида қайд этилишича, форс тилида ёзилган бу мактубнинг тўла матни кейинчалик 1890 йил 3 октябрда “Туркистон вилояти газети”нинг 39-сонида русча таржимаси билан биргаликда эълон қилинган. Ҳажми анча катта бўлган бу мактуб матнидан маълум бўлишича, Худоёрхондан сўнг Қўқон тахтига ўтирган Насриддинбек ўзини шу тариқа иш тутишга мажбур қилган омиллар ҳақида отасига батафсил изоҳ бериб, махсус мактуб йўллаган. Собиқ хоннинг янги хонга мактуби фарзандининг ўша изоҳларига жавоб тариқасида битилган.
Худоёрхон мактубида айтилишича, у аввал атрофдагиларнинг ғийбат ва миш-мишларига ишониб, Насриддинбекдан хафа бўлган, лекин кейинчалик ўғлидан олинган мактубдан бутун ҳақиқатни англаб, унга тўла рози-ризолик беради, Қўқон тахтига ўтирганлиги билан муборакбод этади. Собиқ хон ўзи тахтда ўтирган вақтда ғараз аҳлининг, ҳавойи нафснинг йўлидан бориб, Худо амрини, шариат йўлини адо этишига халал етганини айтади, олдинги ва кейинги барча гуноҳларидан тавба қилади.
Шариф Юсуповнинг ёзишича, Худоёрхон ўзининг тож-тахтга, бу дунё ҳою ҳавасларига хоҳиши бутунлай сўнганини, энди қолган умрини тоат-ибодат ва тавба-тазарру билан ўтказишга қатъий қарор қилганини Ҳақ Таоло ва Расулиллаҳни шафеъ келтириб айтади. Айни вақтда собиқ хон эндигина тахтга чиққан фарзандига ўзи йўл қўйган гумроҳликлардан эҳтиёт бўлишни, шаҳар ва қишлоқлардаги барча фуқароларга, хусусан уламолар билан сипоҳиларга ҳамиша меҳр-шафқатли, оқибатли бўлиш зарурлигини таъкидлайди.
Лекин Худоёрхоннинг бу мактуби ёзилган вақтда, юқорида айтилганидек, Насриддинхон руслар томонидан тахтдан ағдарилиб, отаси сингари Тошкентга олиб кетилган, Қўқон хонлигининг бутун ҳудуди Россия императори ҳукмфармолигига ўтказилгани ҳақида Петербургдан келган фармон Қўқон фуқароларига ўқиб эшиттирилган, императорнинг 19 февралдаги фармонига мувофиқ Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида Фарғона вилоятини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган эди.
Шу важдан ҳам бу воқеаларнинг барчасидан бехабар собиқ Қўқон хони томонидан Оренбургдан ёзилган мактуб унинг юртига қачон етиб келганлиги ва Тошкентдан тез орада Владимир сургунига жўнатилган Насриддинхонга етган-етмаганлиги маълум эмас. Хат 1890 йил кузининг бошида Тошкентда ташкил этилиб, Фурқат, Муҳиддинхўжа каби маърифатпарварларнинг асарлари орқали маҳаллий халқ орасида кенг шуҳрат топган кўргазмада экспонат сифатида қўйилган ва “Туркистон вилояти газети”да чоп этилган пайтда эса Насриддинхон аллақачон ҳаётдан кўз юмган эди.
👉 Телеграм каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
T.me/Tariyxtan_sabaqlar