❓ Қайси сиртқи йўналишларга 5 йил стажсиз қабул йўқ?
2022-йил 22-июндаги ПҚ-289-сон қарорда педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилиниши белгиланган.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига мактаб таълими тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:
🔹 бошланғич таълим;
🔹 тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
🔹 мусиқа таълими;
🔹 жисмоний маданият;
🔹 технологик таълим.
Ушбу таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклига халқ таълими тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, ҳозирда ушбу тизимда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бунда камида беш йил иш стажига эга бўлган ва ҳозирда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан олинади.
Бошқа таълим йўналишлари учун эса педагогик фаолиятга оид стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
@Talim_Vazirligi ✅